Келаси йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этадиган барча терма жамоаларнинг номи маълум бўлди.Келаси йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этадиган барча терма жамоаларнинг номи маълум бўлди.
Саралаш баҳслари якунига етгач финал босқичига йўлланмани қўлга киритган барча 16та терма жамоа аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси саралашнинг “A” гуруҳида иштирок этиб 1-ўринни эгаллади ва Осиё чемпионати финал босқичига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган барча терма жамоалар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.
Ўзбекистон – А гуруҳи ғолиби
Уммон – В гуруҳи ғолиби
Ироқ – С гуруҳи ғолиби
Саудия Арабистони – D гуруҳи ғолиби
Эрон – E гуруҳи ғолиби
Кувайт – F гуруҳи ғолиби
Малайзия – G гуруҳи ғолиби
КХДР – H гуруҳи ғолиби
Жанубий Корея – I гуруҳи ғолиби
Австралия – J гуруҳи ғолиби
Япония – K гуруҳи ғолиби
Вьетнам – 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткич
Таиланд – 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши иккинчи кўрсаткич
ОАЭ –2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши учинчи кўрсаткич
Непал – 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши тўртинчи кўрсаткич
Индия – турнир мезбони.
Эслатиб ўтамиз, КХДР терма жамоаси мазкур ёш тоифасида амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади.