"МЮ"нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон "Монако" ҳужумчиси Антони Марсял учун тўланган 80 миллион евро пул ҳақида фикрларини билдирди.
"Бу маблағ ғалати кўринадими? Энди йўқ. Ўзингиз тасаввур қилинг, мен энди "МЮ" бош мураббийи этиб тайинланганимда биз фақат чипталардан тушадиган пулга қараб қолган эдик.
Биз ўшанда Вива Андерсон ва Брайан Маклейрларни 1 миллион фунт эвазига сотиб олганмиз. Марк Хьюз учун эса 1,8 миллион фунт тўлаганмиз", - дейди Фергюсон.