Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилда “Насаф” ўринбосарлари жамоасидаа бош мураббий бўлиб, фаолият олиб борган Зафар Холмуродов кутилмаганда ўз ҳоҳиши билан клубни тарк этган эди.

Қисқа вақт футболда кўриниш бермай қўйган афсонавий футболчи ниҳоят “Насаф” Футбол мактабида пайдо бўлди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Холмуродов сентябр ойи бошидан буён  2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳи машғулотларини олиб бораётган экан.

Ушбу тайёрлов гуруҳидаги ўқув машғулотларини олиб боришда Зафар Холмуродовга ёш мураббийлар Сирожиддин Эшқобилов ҳамда Денис Қаюмовлар кўмаклашмоқда.

Раҳбарият Холмуродовга 2002 йилда туғилган ўсмирлар тайёрлов гуруҳини бош мураббийлигини расман ҳозирча топширгани йўқ.

Тажрибали собиқ футболчи қисқа фурсат ичида қайсидир тайёрлов гуруҳи бош мураббийи этиб тайинланиши энди аниқ.

“Насаф” ПФК раҳбарияти Зафар Холмуродовнинг юксак маҳорати ва йиллар давомида тўплаган тажрибаси ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб вояга етказишда асқотишига ишонади.

Иқтидорлар фабрикаси ҳисобланмиш “Насаф” Футбол мактабининг янада нуфузини оширишда Зафар Холмуродов албатта ўз ҳиссасини қўшади.

                                                                                       Фахриддин ЧОРИЕВ.

Манба: voha.uz
Киритилди: 13:57, 24.09.2015.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.