Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Муросасиз ўйинларга бой тур ёхуд Леонид Кошелевдан "башорат"

Баҳо:
+ | -

24 ва 25 сентябрь кунлари олий лиганинг навбатдаги - 23-тур учрашувлари ўтказилади. Мазкур тур мухлисларга бир қатор муросасиз баҳсларни тақдим этади. Жумладан, Олмалиқда мезбонлар иккинчи давра ўйинларини муваффақиятли ўтказаётган «Шўртан»ни қабул қилишса, қаршиликлар ўз майдонларида «Навбаҳор»ни синовдан ўтказишади.

Жорий мавсум омадли қатнашаётган «Нефтчи» «Динамо» меҳмони бўлса, «Қизилқум» Қўқонга сафар уюштиради. «Машъал» сафарда аутсайдер «Бухоро» билан куч синашади. Амалдаги чемпион - «Пахтакор» ўз майдонида «чақилмас ёнғоқ» - «Металлург»ни, «Бунёдкор» эса «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Яна бир ўйинда «Локомотив» Андижон қаршилигини енгишга уринади.

Қисқаси, ушбу турда ҳам ишқибозлар зерикиб қолишмайди.                 

XXIV миллий чемпионатимизнинг 23-тур ўйинларини миллий терма жамоамиз, «Пахтакор» ва «Навбаҳор» клубларининг собиқ футболчиси, айни пайтда биринчи лиганинг «NBU-Осиё» жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи Леонид Кошелев башорат қилади.

23-тур. 24 сентябрь (пайшанба)

«Бунёдкор» (Тошкент) - «СўҒдиёна» (Жиззах) 2:0

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Ф.Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин.

 

25 сентябрь (жума)

«Насаф» (Қарши) - «Навбаҳор» (Наманган)

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Ж.Жалимов (Нукус)

Назоратчи: И.Мустафин (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А.Иноятов.

Жамоаларнинг имкониятлари - 70% - 30%

Ўз майдонида ҳар қандай рақибни мағлубиятга учрата оладиган ва сов­риндорлар сафидан жой олишга интилаётган қаршиликларнинг ушбу баҳсда «Навбаҳор»ни мағлубиятга учратишлари эҳтимоли юқори. Чунки Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўтган турда медаллар йўлидаги асосий рақиблари - «Локомотив»га имкониятни бой беришди. Шунинг учун «аждарлар» бу сафар ўз мухлислари олдида ишонч­ни оқлашга ҳаракат қилишади.

Тўғри, наманганликлар ҳам мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишлари мумкин. Аммо тан олиш керак, «Навбаҳор» айни пайтда олдингидек кучли эмас ва ҳозир жамоанинг Қаршида «Насаф»дан очко тортиб олиши қийин.

 

«Пахтакор» (Тошкент) - «Металлург» (Бекобод)

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Н.Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).

ЎзПФЛ вакили: Ф.Магометов.

Жамоаларнинг имкониятлари - 80% - 20%

Чемпионлик унвонини сақлаб қолишга интилаётган «Пахтакор» айни пайтда ўз майдони ва сафарда жуда яхши ўйин кўрсатиб, олтин медаль сари тобора яқинлашмоқда. «Шерлар» 21-турда чемпионлик кураши йўлидаги асосий рақиблари - «Локомотив», ўтган турда эса ноқулай рақиб «Навбаҳор» клублари устидан зафар қучишди. Бундан ташқари, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўз майдонларида ҳеч қайси жамоага очко беришмайди. Ушбу омиллардан келиб чиқсак, мазкур учрашувда «Пахтакор» яққол фаворит.

«Чақилмас ёнғоқ» «Металлург» эса айни пайтда пойтахтликлардан очко тортиб оладиган даражада кучли эмас.

 

«Динамо» (Самарқанд) - «Нефт-чи» (Фарғона)

Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), Р.Нўъмонов (Тошкент), К.Расулов (Қарши)

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р.Черников.

Жамоаларнинг имкониятлари - 40% - 60%

ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган «Нефтчи» жорий мавсумни анча омадли ўтказмоқда. Фарғоналиклар бу йил ҳаттоки, сафардаги кўплаб ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Самарқанддаги баҳсда ҳам Андрей Фёдоров шогирдларнинг 3 очко олиш имкониятлари юқори ва водийликлар мазкур ўйинда навбатдаги ютуқни қўлга киритишади.

«Динамо»нинг эса бу йил унчалик омади юришмай, учрашувларни барқарор тарзда ўтказа олмаяпти. Демак­ Самарқанд клуби айни пайтда «Нефт­чи»ни мағлубиятга учратишга қодир эмас, менимча.             

 

«Бухоро» (Бухоро) - «Ма­шъал» (Муборак)

Ҳакамлар: М.Муҳамедов (Тошкент вил.), Д.Сайлалов (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б.Маметов.

Жамоаларнинг имкониятлари - 50% - 50%

Бу учрашувда жамоалар дурангга имзо чекишади. Боиси, аутсайдер «Бухоро»га очко сув ва ҳаводек зарур бўлса, «Машъал» барқарор ўйин намойиш этолмаяпти. Бундан ташқари, учрашув Бухорода ўтказилади ва Жамшид Саидов шогирдлари буёғига ҳеч бўлмаса, ўз майдонларидаги баҳс­ларда очко йўқотмасликка интилишади. Шундай экан, мазкур ўйинда клубларнинг муроса кўчасини танлашлари эҳтимоли юқори.    

 

«Андижон» (Андижон) - «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Ҳ.Шодмонов (Бухоро), Т.Гайнулин (Тошкент), И.Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б.Ҳайдаров.

Жамоаларнинг имкониятлари - 30% - 70%

Бир пайтлари ўз майдонида ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсата оладиган «Андижон»нинг сўнг­ги мавсумларда унчалик омади юришмаяпти. Оқибатда ўртамиёна клубларга ҳам имконият бой берилмоқда. Етакчи жамоалар эса Андижондан осонликча 3 очко олиб кетишмоқда. «Локомотив» ҳам бундан мустасно эмас, албатта. «Темирйўлчилар» ўтган турда асосий рақиб - «Насаф»ни мағлубиятга учратишди ва Андижонга кўтаринки кайфиятда ташриф буюришади. Бундан ташқари, Вадим Абрамов шогирдлари чемпионлик унвони учун охиригача кураш олиб боришни мақсад қилишган бўлса, бундан кейин ҳар қандай рақиб устидан ғалаба қозонишга интилишади.              

 

«ОлмалиҚ» (Олмалиқ) - «Шўртан» (Ғузор)

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган), А.Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Г.Ртвеладзе.

Жамоаларнинг имкониятлари - 90% - 10%

«Олмалиқ» ўз майдонида ҳаттоки, етакчи клублар устидан ҳам зафар қуча олади. Ўртамиёна жамоалар эса Игорь Шквирин  шогирдлари учун чўт эмас. Тўғри, «Шўртан» ҳам иккинчи давра баҳсларини  анча омадли ўтказяпти. Лекин ғузорликлар айни пайтда «Олмалиқ» майдонида очко олишга қодир эмаслар. Зеро, олмалиқликлар осонликча таслим бўладиганлардан эмас.     

 

«ҚўҚон-1912» (Қўқон) - «ҚизилҚум» (Навоий)

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Б.Юлчараев (Гулистон)

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: В.Лёткин.

Жамоаларнинг имкониятлари - 50% - 50%

Водий клублари ўз майдонларидамаҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида  яхши ўйин намойиш этишади. Албатта, «Қўқон-1912» ҳам бундан мустасно эмас ва жорий мавсумда ҳаттоки, ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор»дан ҳам очко тортиб олди. «Қизилқум»нинг эса сафар учрашувларида унчалик омади келмаяпти. Лекин «олтин изловчилар» турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоадан мағлубиятга учрашмайди, менимча. Шуни инобатга олсак, ушбу баҳсда дуранг  қайд этилиши эҳтимоли юқори.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:29, 25.09.2015.
Ўқилди: 4995 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.