Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер ҳужумчи Алексис Санчеснинг ёмон спорт формасидан хавотирда эмаслигини айтди.
"Санчесга кўпроқ дам бериш керак экан. Алексис ўз юрти учун муҳим совринни қўлга киритди ва деярли шу заҳоти Лондонга етиб келиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди", - деди франциялик мураббий.