Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Муборакда Б.Вафоев хотирасига бағишлаб хотира турнири ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги пайтдаги Муборакнинг “Машъал” жамоасининг ташкил бўлишида асосий ташаббускорлардан бири бўлган Баҳром Вафоевнинг жамоани ташкил бўлишида кўрсатган саи-ҳаракатлари ҳамиша мубораклик футбол ишқибозларининг хотирасида муҳим ўрин тутади.

Айнан ашаддий футбол ишқибози ва ўша пайтлар Муборак технологик транспорт ва махсус техникалар корхонасининг раҳбари бўлиб ишлаган Баҳром Вафоев ўз сафдошлари билан “Машъал” жамоасига 1982 йили асос солган. У кишининг ташаббуси ва сафдошларининг қўллаб-қувватлаши эвазга ҳозирги пайтдаги “Б.Вафоев” номидаги стадион ҳам илк марта ҳашар йўли билан барпо этилган эди.

Муборакнинг “Машъал” жамоаси раҳбарияти яна бир хайрли ишга қўл урди. Раҳбарият томонидан ушбу футбол жонкуяри – марҳум Баҳром Вафоев хотирасига бағишлаб, 2002 йилда туғилган футболчи ўсмирлардан ташкил топган жамоалар ўртасида Республика хотира турнири ўтказиладиган бўлди.

Хотира турнири 5-10 октябрь кунлари Муборак шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтларда хотира турнири иштиркчиларига мамлакатимиз бўйлаб, ташкилотчилар томонидан таклифномалар жўнатилмоқда.

Фахриддин Чориев.

Манба: voha.uz
Киритилди: 18:23, 25.09.2015.
Ўқилди: 6745 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.