“Барселона” устози Луис Энрике жорий мавсумдаги ўйинлари билан танқид остида қолган дарвозабон Марк-Андре Тер Штегеннинг ёнини олди.
“Ҳар қандай профессионал футболчи ўз фаолиятида танқидга учрайди. Дарвозабонлар эса ҳаммадан кўпроқ бундай вазиятга дуч келади. Биз ўтказиб юборган голларда Браво, Тер Штеген ёки Масипнинг айби йўқ. Жавобгарликни бутун жамоа ўз зиммасига олиши керак” – дея таъкидлади Луис Энрике.