Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Рафаэль Бенитес: “Рақиб ҳимояга ётиб олса, ҳужумда эркин ҳаракат қилиш қийин”

Баҳо:
+ | -

“Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитес Испания чемпионати 6-тури “Малага”га қарши ўйиндан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Рақиб дарвозаси томон кўплаб хавфли зарбалар йўлладик, етарлича вазиятларга эга бўлдик, бироқ гол кирита олмадик. Рақиб ҳимояда ётиб олган вақтида эркин ўйнаш қийинчилик туғдиради.

Бу каби ўйинларда ҳушёрликни йўқотмаслик керак, акс ҳолда қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбориш мумкин. Жарима майдончасига кўп марта ёриб кирдик, “Малага” эса уч марта дарвозамизга хавф солди.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/ECHL%201%20tur/APL%207%20tur/RAFAEL%20benitezzzz.jpg

Жамоамиз жисмоний томондан кучли эканини намойиш қилди. Мен ўйин барқарор ўтишини талаб қилгандим, якунда бунга эриша олдик. Учрашувнинг охирги 5 дақиқасида футболчилар ҳаяжонланишгани билинди, аслида улар ҳотиржамликни сақлаб қолиб, тўпни назорат қилган ҳолда ҳужумлар уюштиришлари керак эди.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/ECHL%201%20tur/APL%207%20tur/ichiga%20Benito.jpg

Ўйин қийин ўтди, лекин агар голли вазиятлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, уни яхши ўтказдик дея оламан”, – дея Бенитес сўзларини келтиради Football Espana га таяниб Sports.ru.

Манба: arena.uz
Киритилди: 12:24, 27.09.2015.
Ўқилди: 2412 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.