Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

24-тур превьюси: "Нефтчи" - "Пахтакор"

Баҳо:
+ | -

30 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 24-турида "Нефтчи" меҳмони бўлади.

 

Олий лиганинг барча мавсумларида қатнашиб келаётган жамоалар баҳси юртимиз "классико"си сифатида эътироф этилади. Ҳар икки жамоа бир-бирига имкон борича қаршилик қилишга интилади.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 47 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 23 ўйинда зафар қучган. 17 учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7 ўйинда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса 78:60, "Пахтакор" фойдасига. "Нефтчи" ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан беш марта уч очко билан қайта олган. Охирги икки мавсумда "шерлар"нинг қўли баланд келган.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган ўйинда жамоамиз Егор Кримец ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

 

Учрашувни Вадим Агишев бошқариб боради. У жорий мавсумда сафарда "Олмалиқ"қа қарши кечган ўйинимизни бошқарган ва унда жамоамиз 2:1 ҳисобида ютуққа эришган.

Ёшлар таркиблари баҳси 29 сентябрь, Қиргулидаги стадионда соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар беллашуви 30 сентябрь, чоршанба куни соат 17:00да "Истиқлол" стадионида старт олади.

 

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Жасур Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 19:15, 28.09.2015.
Ўқилди: 3370 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик