“Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 2-тури Загребнинг “Динамо” клубига қарши ўйин олдидан мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски ва шогирдларининг баҳсга тайёргарлиги борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
“Левандовскининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман. У голлар ураяпти, натижали узатмалар қилмоқда… Лекин менимча у бундан ҳам кўпроқ ишларни қила олади.
“Динамо” Загреб билан ўйинда Роберт яна гол киритишига умид қиламан. Аммо мен Роберт гол урмаса-ю, бироқ мен истагандек ҳаракат қилса ҳам мен ундан қониқиш ҳосил қиламан.
“Бавария” гуруҳдаги рақиблардан кучли экани борасида аниқ бир нарса дейишим қийин. Лекин жамоамизнинг ҳимоя чизиғи кучли эканини айтишим мумкин, дарвозамиз яқинида барқарор ва ишончли ҳаракат қиламиз. Рақибга кам имконият берамиз ва ўз вазиятларимиздан унумли фойдаланамиз”, – дея каталониялик мураббий сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти хабарига таяниб Sports.ru.