Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

БАТЭ - "Рома" Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар лигасининг "Е" гуруҳида БАТЭ ва "Рома" жамоалари ўзаро рақиб бўлишади.

 

Биринчи турда "Рома" ўз майдонида амалдаги чемпион "Барселона" билан 1: 1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан бўлса, БАТЭ сафарда "Байер"га 1: 4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

 

Мазкур клублар шу кунга қадар бирор маротаба ҳам ўзаро рақиб бўлишмаган.

 

Беларус клуби ўз тарихида бешинчи маротаба Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. БАТЭ ҳозирга қадар ЧЛда ўтказган 19 ўйинининг 2 тасида ғалаба қозонган. Эътиборли томони улардан бири "Бавария" устидан эришилган.

 

"Рома" эса ЧЛдаги юбилей 10-мавсумини ўтказмоқда. Римликлар охирги 5 мавсумнинг 4 тасида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашган.

 

"Бўрилар"нинг турнирдаги энг юқори натижаси 1983/84 йилги мавсумга тўғри келган. Ўшанда Рим клуби финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда "Ливерпуль"га пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди.

 

Бугунги баҳсда "Рома"нинг имконияти юқори. Бироқ БАТЭ ўз майдонида осонликча таслим бўлмаслиги аниқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:25, 29.09.2015.
Ўқилди: 2191 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик