“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал 2016/17-йилга мавсумдан кейин шартномаси муддати якунлангач клубдан кети ёки кетмаслиги ҳақида гапириб берди.
“Агар ҳаммаси яхши кетса келаси мавсумдани кейин клубдан кетаман, лекин футболда ҳаммаси ҳеч қачон силлиқ кетмайди. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди, шунинг учун бу каби саволларга аниқ жавоб бермайман.
Лекин рафиқамга жаннатмонанд гўшамизга боришимизни ваъда қилганман(Португалиядаги виллани назарда тутаяпти), унга сўз берганимдан кейин устидан чиқишим шарт.
Келаси йили 65га кираман ва агар футболда яна бир йил қоламан десам бу хотиним учун оғир зарба бўлиши мумкин”, — дея ван Гал сўзларини келтиради Talk Sport га таяниб Sports.ru.