Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон U-19 Бангладешдаги илк машғулотларини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашига мезбонлик қиладиган Бангладеш пойтахти Дака шаҳрига етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “A” гуруҳида мезбон Бангладеш, Бутан ҳамда Шри-Ланка терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашида иштирок этадиган таркиби ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Дакага етиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг илк машғулотларини ўтказишга улгурди. Жасур Абдураимов шогирдлари бугун асосан чигалёзди ва енгил машқларни бажаришди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг илк турида 2 октябрь куни Бутан U-19 ёшларига қарши майдонга тушади. Жасур Абдураимов жамоаси 2-турда Шри-Ланка ёшларига қарши ўйнаса, сўнгги турда мезбон – Бангладеш U-19 терма жамоасига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, саралаш гуруҳи ғолиби тўғридан-тўғри келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Шунингдек, саралашнинг 10та гуруҳи ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 5та иккинчи ўрин соҳиблари Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралаш босқичидаги ўйинлари тақвими:

2 октябрь
Ўзбекистон U-19 – Бутан U-19 (Тошкент вақти билан соат 14:00)

4 октябрь
Шри-Ланка U-19 – Ўзбекистон U-19 (Тошкент вақти билан соат 14:00)

6 октябрь
Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19. (Тошкент вақти билан соат 17:00)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:14, 30.09.2015.
Ўқилди: 3211 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.