“Байер” бош мураббийи Рогер Шмидт Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган “Барселона”га қарши учрашув (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Менимча, биз ажойиб ўйин кўрсатдик. Ўз жамоамни табрикласам ҳам бўлади. Биз жаҳоннинг энг кучли жамоасига қарши уларнинг майдонида очко ишлашга ҳақли равишда ўйин кўрсатдик. “Барселона” ҳам ғалабага яраша ўйин кўрсатди лекин, мен ўз жамоам билан фахрланаман. “Барселона” Мессисиз ҳам супер жамоа”, — дея таъкидлади Шмидт.