"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Брендан Рожерснинг фикрича ҳужумчи Дэниэл Старрижнинг сафга қайтгани, натижаларга ўз таъсирини ўтказар экан.
"Старриж каби футболчилар ўйин тақдирини ҳал эта олишади. Биз анчадан буён учта гол ура олмаётгандик. У билан ижобий натижаларга эришиш имконияти анча ошади.
Умид қиламанки, у яхши спорт формада бўлиб туради ва жароҳатлар уни бошқа безовта қилмайди, – дея Роджерснинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com портали.