Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Астана» Қозоғистон футболи тарихида ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги илк очкони қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон футбол тарихида Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги дастлабки очко қўлга киритилди. "Астана" ўз майдонида Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси билан жанговар дурангга имзо чекди — 2:2.

Таркибида Уэсли Снейдер каби маҳоратли футболчиларни жамлаган тажрибали туркияликлар биринчи бўлимда ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда мезбонлар таваккал қилиб олдинга ўтишди ва бирин-кетин хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Уларнинг уринишлари 76-дақиқада ўз самарасини берди. Истанбулликлар ҳимоячиси сунъий қопламали майдонда сирпаниб йиқилиб тушди ва Кабананга қанот узатма берган пайтда тўп Болтга тегиб, тўрга бориб тушди.

Ҳисоб тенглашганидан кейин астаналиклар ҳимояга ўтиб олишди. Бунинг учун "Галатасарой" рақибни жазолади. Тўп чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказилди. Посбон Эрич тўпни қайтаришда техник хатога йўл қўйди ва тўп унинг қўлидан тўрга бориб тушди. "Астана" дарҳол ҳужумга ташланди ва ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан етказилган узатмани Фернандо Муслера мушти билан уриб юборди, Каньяс эса жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

Гуруҳ босқичининг дастлабки 2та туридан кейин "Астана" ва "Галатасарой" клублари 1 очко билан 3 ва 4-ўринни эгаллаб туришибди.

ЕЧЛ, 2-тур
Астана Қозоғистон – Галатасарой Туркия 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 31 Киса, 1:1 – 77, автогол Болта, 1:2 – 86, автогол Эрич, 2:2 – 89 Каньяс.
Астана – Эрич, Илич, Постников, Аничич, Шомко, Каньяс, Жолчиев (Нусербаев, 77), Жуков (Щеткин, 89), Максимович, Кетевоама (Мужиков, 82), Кабананга.
Галатасарой – Муслера, Денайер, Кайя, Балта, Кароль, Инан, Киса (Гюмюш, 82), Подольски (Родригес, 68), Снейдер, Ўзтекин (Сариоглу, 90), Булут.
Огоҳлантиришлар: Инан (42), Гюмюш (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:03, 30.09.2015.
Ўқилди: 5333 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7670]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4351]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3379]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3339]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2932]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2433]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1727]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1656]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1606]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1605]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик