Англия футбол ассоциацияси раҳбари Грег Дайк “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо ва клубнинг собиқ шифокори Ева Карнейро ўртасида юзага келган можарога ўз муносабатини билдирди.
“Ўйлайманки, Карнейрога муносабат футболда тенглик ва ҳақиқат борлигига яхши мисол бўла олади. Шахсан мен Моуриньо ушбу вазиятда сувдан қуруқ чиқади деб ҳисобламайман. Ўйин вақтида у хатога йўл қўйди, у буни тан олиб, кечирим сўраши лозим. Жозе бунинг ўрнига кам гапирди ва натижада Карнейро ишини йўқотди. Биз ушбу масалани жиддий ўрганиб чиқдик ва Моуриньо қоидага зид ҳеч қандай иш қилмади деб топдик. Бу шунчаки унинг омма олдидаги шахсий хатоси бўлди”, - дея Sports.ru Дайк сўзларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, FA португалиялик мутахассиснинг ҳатти-ҳаракатида бирор қоидабузарликни аниқламади ва уни жазога тортмади.