"Реал" президенти Флорентино Переснинг билдиришича, Криштиану Роналду клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди.
"Бу стадион мухлисларнинг ҳаяжонлари учун мўлжалланган. "Реал" - етишиб бўлмайдиган орзуларга интиладиган жамоа ва бизда Криштианудай инсон бор.
Бугун бизнинг ўйинчиларимиздан бири ошиб бўлмайдигандай кўринган довондан ўтди. 2009 йилда бизга қўшилган вақтидан буён унинг содиқлиги шубҳа бўлмади. У ҳар доим ғалаба учун курашди.
"Реал"ни ҳар доим севишади ва ҳурмат қилишади. У - футболни севувчи ҳамма учун, спортчи бўлишни истаганлар учун катта ўрнакдир.
У ўзининг рекордлари билан мадридлик буюк футболчиларидан ўзиб кетди. Унинг исми ҳозирнинг ўзидаёқ "Реал" афсонасига айланди. Криштиануни табриклайман, дунёнинг энг яхши ўйинчиси "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди" - дейди Перес.