"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасидаги вазият ҳақида гапириб ўтди.
"Айтишим мумкинки, айни вақтда мен ўз фаолиятимдаги энг қийин даврни бошдан кечирмоқдаман. Лекин бу ҳам бир тажриба. Албатта мен бу тажриба узоқ вақт давом этишини истамайман. Эртагаёқ барчаси тугагани яхши.
Бундай ҳолат бевақт келди. Ўз фаолиятимни бошлаганимдан 15 йил ўтибгина шундай босқичга тўқнаш келдим. Бунақа босқич 10 йил олдиноқ ўтиб кетиши керак эди.
Лекин менимча бу ҳам яхшиликка бўлиши керак. Буни "жуда фойдали салбий тажриба" дея баҳолаш ҳам мумкин. Натижаларимиз қўрқинчли. Менга аввал ҳам шундай омадсизликлар таҳдид солганди, лекин ҳозиргиси жуда ёмон вазият. Мен ҳеч қачон қисқа вақт ичида бунчалик кўп мағлубиятли ўйинларни ўтказмагандим.
Жамоада ички зиддиятлар борлиги тўғрисида гапиришаяптими? Биз ҳамма учун очиқмиз. Жамоамизда аёлсифат футболчилар йўқ. Барча футболчиларим вазиятни тўғри тушуниб туришибди ва улар танқидларни ўзларига қабул қилишмоқда. Шу билан биргаликда ўз устиларида ишлашни давом эттириб, кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашмоқда.
Биз хатолар устида ишлаяпмиз ва кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Хато юз бердими, демак бу ҳақида гапириш керак. Бу ҳақида мураббий гапиради. Биринчи таймда хато содир этилса, танаффусдаёқ мураббий футболчилар билан шу ҳақида гаплашади. Агар хато иккинчи тайм вақтида амалга оширилса, бу ҳақда кейинги кунда гаплашилади. Чунки, ўйиндан кейиноқ хатолар бўйича гаплашиш тўғри эмас.
Қолаверса, ўйинлардан кейин менда лоқайдлик кайфияти бўлади. Ўйинлардан сўнг, уйга бориб дам олишни истайман. Кейинги кунда эса ишга хотиржам тарзда келаман ва ўз мураббийлигимни бошлайман.
Мен мураббийман. Мени истаганча танқид қилишингиз мумкин", дейди Моуриньо.