Терма жамоамизда 24 йил мобайнида 20 мартача бош мураббий алмашгани ажабланарли ҳол
Термамизни ишин ўнглай деб,
Не-не зотлар келиб кетдилар.
Умидлар гулин сўлдириб,
Таниш, ётлар келиб кетдилар.
Бош мураббий зўрини излаб,
Топмоқ учун ўйнадик пойга.
Олам кезиб чиқдик неча бор,
Фақат, қадам етмади Ойга.
Рауф билан Биродар Ҳасан,
Номига шеър, достон тўқидик.
Сал ўтмайин Оғумародни,
Ётсан дея роса «чўқидик».
Непомошни чорладик дарҳол,
Лекин, ишлаб ҳурмат топмади.
Ишқибозлар ёниқ дил билан,
Унга зарли чопон ёпмади.
Истеъдодли Сальков, Садирин,
Бир йилдаёқ ишлаб «толдилар».
«Бу қандайин футбол», деганча,
Ер чизишиб,ўйлаб қолдилар.
Келган эди Юрген Геде ҳам,
Орзулари бир жаҳон бўлиб.
Тушинолмай турли «фармон»ни,
Ном чиқарди «хом, ёмон» бўлиб.
Да Сильвадек номдор мураббий,
«Эски дард»га излади чора.
Аммо, кўнгил косаси синиб,
Ўз юртига кетди бечора.
Хоугтонга раҳмим келади,
Гоҳо тушса ёдимга шўрлик.
Умрим ўтди тилмоч бўлолмай,
Қуриб кетсин мендаги ғўрлик.
Вадим Абрам ажойиб инсон,
Қут-барака бордир ишида.
Футболдаги илми уйғотар,
Тотли ҳавас ҳар бири кишида.
Миржалолни даҳо ҳисоблаб,
Мақтовларга кўмиб ташладик.
Кеч бўлсада, англаб хатони,
Билинтирмай бошни қашладик.
Самвелжондан кутиб қоламиз,
Мундиални йўлланмасин.
Жамоага «янги қон» қуйиш,
Номин олган қўлланмасин.
Биз - мухлислар бандаи омонат,
Қўл чўзамиз доим самога.
Илтижомиз бўлса ижобат,
Тўзим берар сабру-бардошга.
Баҳром Сиддиқов, Жиззах шаҳри.