Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Реал» мудофаани кучайтириш учун «идеал» вариант топди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол Мадриднинг «Реал» клуби учун асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «қироллик клуби» хорватиялик футболчини ҳимоя чизиғини кучайтириш учун «идеал» вариант деб ҳисобламоқда.

Испания гранди вакиллари жамоада ҳам марказий ҳимояда, ҳам чап қанотда бирдек ўйнай оладиган футболчини кўришни исташмоқда — «қаймоқранглилар» Гвардиол бу ролга жуда мос келишига аминлар.

Ўз навбатида, «шаҳарликлар» 24 ёшли футболчи билан хайрлашишни истамаяпти ва у билан шартномани узайтириш ниятида. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Йошко Гвардиолнинг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 06:32, 10.06.2026.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик