Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Карим Бенземанинг ЧЛдаги натижалари таҳлили

Баҳо:
+ | -

Карим Бензема Чемпионлар лигасида 74 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 43 та гол ёздириб қўйган.

“Лион”
Карим “Лион” клуби таркибида 2004-2009 йиллар давомида ЧЛда 19 учрашув ўтказиб рақиблар посбонларини 12 бора ранжитган. Унинг энг сермаҳсул мавсуми 2008/09 йили бўлди. Ўшанда Бензема 5 та гол урган эди. Ҳужумчининг “Лион”даги “севимли жамоаси” “Стяуа” бўлган. Бензема румин клубига жами 3 та гол киритган.

“Реал”
Бензема Мадридликлар шарафини 2009-йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр ичида у мазкур турнирда 55 та ўйинда 31 бора ўз номини таблога ёзидриб қўйди. Клуб билан бир бора Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган бўлса, 4 марта ярим финалга қадар етиб келди.

Каримнинг севимли рақиблари
“Стяуа”, “Аякс”, “Лион”, “Галатасарой”, “Шалке 04”, “Ливерпуль” – 3 гол
“Глазго Рейнжерс”, “Фиорентина”, “Бавария”, “Манчестер Сити”, “Динамо” Загреб, “АПОЕЛ” – 2 гол
“Русенбург”, “Динамо” Киев , “Штутгарт”, “Манчестер Юнайтед”, “Милан”, “ЦСКА”, “Боруссия” Дортмунд, “Базел”, “Лудогорец”, “Шахтёр” – 1 гол
Бензема ҳозирга қадар Чемпионлар лигасида 23 та жамоа дарвозасини ишғол қилган. Каримдан нақ 6 та клуб 3 мартадан гол ўтказиб юборган. Энг қизиғи ҳужумчининг севимли рақиблари қаторида собиқ жамоаси “Лион” ҳам бор.

Энг кўп жабр чеккан мамлакатлар
Германия – 7 гол
Англия, Франция - 6 гол
Руминия, Италия, Туркия, Голландия – 3 гол
Украина, Кипр – 2 гол
Норвегия, Хорватия, Швейцария, Болгария, Россия – 1 гол
Бензема ҳозиргача 14 та мамлакатнинг жамоалари дарвозасига йўл топа олган. Франциялик ҳужумчидан энг кўп жабрни немис клублари чеккан. Карим ўз ватани клублари дарвозаларига 6 бора йўл топа олганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

Бензема қайси таймда яхши ўйнайди?
Франциялик ҳужумчи биринчи бўлимдан кўра иккинчисида сермаҳсулроқ ўйин намойиш этади. Бензема 43 та голининг 17 тасини биринчи, қолган 26 тасини эса иккинчи бўлимларда урган.

Учрашувлар
Юқорида Бензема ЧЛда 74 та ўйинда майдонга тушгани ҳақида таъкидлаб ўтган эдик. Карим ана шу ўйинларнинг 60 тасини асосий таркибда бошлаган ва 21 тасида тўлиқ ўйнаган. 14 маротаба эса захирадан майдонга қўшилган, яна 18 та учрашувда эса қайдномага киритилиб, захирада қолиб кетган.

5 та ЖОКЕР
2006-йил. Стяуа – Лион 0: 3. 85-дақиқада майдонга тушиб, 89-дақиқада гол
2012-йил. Реал – ЦСКА 4: 1. 69-дақиқада майдонга тушиб, 70-дақиқада гол
2013-йил. Реал – Манчестер Сити 3: 2. 73-дақиқада майдонга тушиб, 87-дақиқада гол
2013-йил. Реал – Боруссия Дортмунд 2: 0. 57-дақиқада майдонга тушиб, 83-дақиқада гол
2014-йил. Лудогорец – Реал 1: 2. 67-дақиқада майдонга тушиб, 77-дақиқада гол
Бензема 5 та учрашувда захирадан майдонга тушиб ўз ҳисобига гол ёзиб қўя олган. Қизиқ томони ана шу ўйинларнинг барчасида Каримнинг жамоадошлари ғалаба қозонишган. Бензема энг тезкор голини ЦСКАга қарши баҳсда урган эди. Ўшанда 69 дақиққада захирадан майдонга тушган форвард бир дақиқадан кейин ўз номини таблога ёзидриб қўйишга муваффақ бўлган эди.

Натижалар:
Бензема майдонга тушган 74 ўйинда унинг жамоадошлари 47 бора ғалаба қозонишган, 13 марта муроса кўчасини танлаб, 14 бора майдонни бош эгиб тарк этишларига тўғри келган.

Факт: Бензема фақатгина 2 марта сариқ карточка олган. “Фиорентина” ва “Боруссия” Дортмундга қарши ўйинларда.

Фурқат Юсупов тайёрлади, Аср футболи газетаси

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 11:45, 04.10.2015.
Ўқилди: 3425 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.