“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике “Севилья”дан қабул қилинган мағлубият хусусида тўхаталиб ўтди. Мутахассиснинг фикрича, ўйин тақдирини иккинчи бўлимдаги 10 дақиқа ҳал қилган.
“Ўйинни чуқур ўрганиб чиқишим учун менга вақт керак. Шуни айтишим мумкинки, бугун иккала жамоа ҳам гол киритиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлди. Бизнинг майдонни биргина гол билан тарк этганимизга ишониш жуда қийин.
“Севилья” иккинчи бўлимдаги 10 дақиқани жуда ёрқин ўтказди ва бизни жазолади. Рақибни намойиш қилгани ўйини ва ғалаба билан табриклайман.
Тўғри, бугун ҳар жабҳада ишларимиз юришмади, аммо тез фурсатлар ичида ҳаммаси ижобий томонга ўзгаришига ишонаман”, - дея Энрикенинг сўзларини келтиради AS нашрига таяниб Eurosport.ru.