Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор - Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

«Ливерпуль»: Совринлар ютишни истаймиз, шунинг учун мураббийни алмаштирдик

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ливерпуль» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Брендан Рожерснинг истеъфога чиқарилиши бўйича расмий баёнот билан чиқди. Бу баёнот жамоа расмий сайтида жойлаштирилган.

«Биз Брендан Рожерсга жамоани ривожлантириш йўлида тинмай меҳнат қилгани ва бу йўлда муҳим роль ўйнагани учун миннатдорчилик билдирамиз. Брендан билан ҳамкорликда олиб борилган иш жараёнида биз улкан тажриба тўпладик ва ишончимиз комилки, бу бизга узоқ вақт ёрдам беради.

Истеъфо ҳақидаги қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлгани йўқ, аммо ишонамизки бу қарор бизни муваффақиятлар сари етаклайди. Биз тўлиқ амбицияга эгамиз ва «Ливерпуль» фақат ғалаба қозонишини истаймиз. Мана шундай мураккаб вазиятда энг тўғри йўл – мураббийни алмаштириш деб ҳисоблаймиз.

Янги мураббийни тайинлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Биз имкон қадар бу ишни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қиламиз», – дейилади «Ливерпуль» клуби расмий сайтида берилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Рожерс «Ливерпуль»ни 2012 йилдан буён бошқариб келганди. Бу муддат давомида у икки марта Англияда ой мураббийи деб топилган. 42 ёшли шимолий ирландиялик мутахассис Лига мураббийлар Ассоциацияси талқинига кўра 2013/14 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Рожерс раҳбарлигида жамоа 165 учрашувда майдонга чиқиб 83 ғалаба, 40 дуранг ва 42 мағлубиятни қайд этган.

Рожерс «Ливерпуль» томонининг шартномани бекор қилгани учун 7 млн. фунт стерлинг миқдорида товон пули олади.

Олдинроқ, «мерсисайдликлар» Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп билан уч йиллик шартнома борасида келишиб олишгани хабар қилинганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:34, 05.10.2015.
Ўқилди: 3442 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.