"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамоанинг асосий ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Ньюкасл" билан кечган ўйиндан сўнг (6:1), Агуэро Месси ва Роналду билан бир хил даражадаги футболчи экани ҳақида ишонч билан айта оламан. Мавсум бошида унинг спорт формаси тикланиб бўлгач, унинг мана шундай натижалар кўрсата бошлаши ҳақида айтиб ўтгандим ҳам.
У янада моҳир, янада тажрибали ва янада масъулиятли бўлди. Мен унинг яна юқори савиядаги ўйин кўрсата бошлаганидан хурсандман.
У шундай руҳда давом этишига шубҳам йўқ.
Унинг ривожланишда давом этиб, яна қай даражага кўтарилиши мумкинлиги ҳақида аниқ гап айта олмайман", дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро АПЛнинг 8-тури доирасида "Ньюкасл"га қарши кечган баҳсда 5та гол урди.