Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Олий лига. 24-тур. Қорақалпоғистонлик футболчилар қандай ўйнашди?

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 24-тур учрашувлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хўш ушбу турда Қорақалпоғистонлик футболчилар қандай ўйнашди? Furkat.uz сайти бу ҳақда тўхталиб ўтади.

Наврўз Алимов захирадан майдонга тушди
Наврўз Алимов тўп сураётган "Қизилқум" бу турда ўз майдонида турнир аутсайдери, бироқ 5 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келаётган "Бухоро"ни қабул қилди. Наврўз 54 дақиқада Алишер Ҳолиқовнинг ўрнига захирадан майдонга тушди. Айтиш жоизки унинг ўйинга қўшилиши мезбонлар ҳужумига ранг-барангликни киритди. Натижада учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилиб Навоийликларга муҳим 3 очкони тақдим этди. Айни пайтда Наврўзнинг жамоаси 30 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Ойбек Нурбоевда 90 дақиқа
Сўнгги учрашувларда захирада қолиб кетаётган "Қўқон-1912" жамоаси ҳимоячиси Ойбек Нурбоев "Шўртан"га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа давомида фаол ўйин намойиш этди. Қўқонликлар сафарда 2: 2 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб, очколари сонини 24 тага етказиб 12-поғонадан жой олишди.

Саламат Қуттибаев тўлиқ ўйнади
Ўтган турда гол уриб жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган Саламат Қуттибоев бу турда ўзини кўрсата олмади. Унинг жамоаси сафарда "Локомотив"га йирик 1: 4 ҳисобида имкониятни бой берди. Саламат учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Айни пайтда "Олмалиқ" 38 очко билан 6-поғонадан мустаҳкам ўрин олган.

Азамат Алланиязов захирадан майдонга тушди
Азамат Алланиязов сўнгги икки ўйинни "қуруқ" ўтказмоқда. Унинг жамоаси бу турда "Металлург" меҳмони бўлиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни Артур Геворкян урди. Мазкур ғалабадан кейин "аждарлар" очколарини сонини 54 тага етказиб 3-ўринда қолишди. Улар пешқадам "Пахтакор"дан 6 очкога орқада қолишмоқда.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz


Қорақалпоқ футболи ҳақидаги барча янгиликлар

Киритилди: 15:08, 05.10.2015.
Ўқилди: 3153 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.