Кириш Регистрация

Михайлович: "Мен Галлиани ва Берлускони олдида қарздорман"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Синиша Михайлович Италия А сериясида "Наполи"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубият (0:4) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ҳақида гапириш ёқимсиз, аммо ҳақиқат шундаки, "Наполи" биздан яхшироқ ўйнади ва ҳақли тарзда ғалабага эришди. Умуман, бу гапга яна нимадир қўшимча қилиш жуда қийин.

Мен Галлиани ва Берлускони олдида қарздорман ва бир умр қарздор бўлиб қоламан. Улардан жуда миннатдорман ва бундай натижалар мен учун жуда оғриқли. Боз устига, футболчилар ҳам натижадан жуда катта азият чекмоқда", - дейди Михайлович.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 17:14, 05.10.2015.
Ўқилди: 2912 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.