Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ФИФА одоб-аҳлоқ қўмитаси Чон Мон Жунни футболдан четлатди

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг одоб-аҳлоқ қўмитаси ташкилот президентлигига номзод бўлиб турган Чон Мон Жунни футболдан четлатди ва энди у сайловларда иштирок эта олмайди, деб хабар қилган Reuters га таяниб Sports.ru.

Хабарга кўра, 2010-йилда ФИФА вице-президенти бўлган Мон Жун ижро қўмитаси вакилларига агар Жанубий Корея ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритса футбол ривожи учун 777 млн доллар ажратишни ваъда қилган.

Аввал ФИФАнинг одоб-аҳлоқ қўмитаси бу ишни овозларни сотиб олиш учун қилинган ҳаракат деб баҳолаганди.

Таъкидлаш керакки кореялик амалдор ушбу айбловларни сафсата деб атаб, ушбу қарорни ўзини сиёсий курашдан чиқариш учун қилинган фитна деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар 2016-йил 26-февралида ўтказилади ва бу борадаги ҳужжатлар 26-октябрга қадар ўз дастурларини тақдим қилишлари лозим.

Айни вақтда ФИФА коррупцион можаролар марказида бўлиб турибди ва ташкилотнинг кўплаб амалдорлари ҳибсга олинган. Ташкилот президенти Блаттерга эса Швейцария прокуратураси жиноий иш очган.

Манба: arena.uz
Киритилди: 10:38, 06.10.2015.
Ўқилди: 4075 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.