Аввал “Реал”, “ПСЖ”, “Милан”, “Ювентус” ва “Челси” каби клубларда бош мураббий бўлиб ишлаган Карло Анчелотти иш фаолиятига келаси мавсумда қайтиши мумкинлигини маълум қилди.
“Мураббийлик фаолиятимга бу йилга мавсумда қайтмасам керак”, - дея Анчелотти сўзларини келтиради Sky Sports хабарига таяниб Sports.ru.
Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли италиялик мутахассис Брендан Рожерс истеъфога чиққанидан кейин “Ливерпуль” билан музокаралар ўтказган. Айни вақтда Мерсисайд клуби “Боруссия” Дортмунд собиқ устози Юрген Клопп билан келишувга яқинроқ турибди.