Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

“Қўқон-1912” машғулотларга киришди

Баҳо:
+ | -

Ғузордаги учрашувдан кейин футболчиларимизга кичик таътил берилганди. Ўша таътил якунланиб, машғулотлар бошланди. Кеча соат 16:00да “Қўқон-1912” аъзолари “Марказий” ўйингоҳда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.

Туғилган кун

Кеча жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланиб бораётган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси – Қувондиқ Рўзиев туғилган кунини нишонлади. Машғулотдан олдин клуб аъзолари ушбу футболчимизни таваллуд айёми билан табриклашди.

IMG_8166

Бугундан бошлаб…

Кечаги машғулот бир ярим соат давом этди. Бугундан эътиборан Рустам Абдуллаев шогирдлари кунига икки маҳалдан шуғулланишади. Чемпионат баҳслари якунига етган сари қўлга киритиладиган ҳар бир очконинг қиммати ошиб бораверади. Буни яхши англаган вакилларимиз машғулотларга зўр беришмоқда.

Жаҳоратлар

Жамоамиз Ғузор шаҳрига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг жароҳат олгани туфайли катта йўқотиш билан борганидан хабарингиз бор. Лекин шундай бўлса-да, бир очко қўлга киритилгани таҳсинга лойиқ.

IMG_8329

Бугунги кунга келиб, жароҳатланган ўйинчиларнинг аксарияти сафга қайтган. Фақат кечаги машғулотда Баҳодир Акрамов ва Фурқат Ҳасанбоевлар якка ҳолда шуғулланишди.

Назорат учрашуви

Олий лигада юзага келган кичик танаффусда ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик мақсадида мураббийлар штаби назорат учрашувини ўтказишга қарор қилган. Айни дамда спарринг рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу учрашув 9 октябрь кунига режалаштирилган.

Рақиб ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:18, 07.10.2015.
Ўқилди: 2422 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.