Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “Арсенал” ҳужумчиси Оливье Жиру ҳақида гапириб ўтди.
“Оливье мураккаб вазиятда, чунки ҳозир у оғир дамларни бошидан ўтказмоқчи. Жиру Загребнинг “Динамо” жамоасига қарши ўйинда қизил карточка ишлаб олди ва “Олимпиакос”га қарши ўйнай олмади. У умуман илгарига қараганда анча кам майдонга тушмоқда. Бу эса ўз кучига бўлган ишончни сўндиради. Жируни терма жамоага чақириб, унга ишонишимни кўрсатдим”, – деди Дешам.