Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

“Атлетико” – “Реал” (1:1) учрашувига оид қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган марказий учрашувида “Атлетико” ва “Реал” муроса кўчасини танлашди. Furkat.uz сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда учрашувга оид қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этади.

1. “Атлетико” ва “Реал” Ла Лигада 157-марта рақиб бўлишди.
2. Мазкур жамоалар 34-марта муроса кўчасини танлашди. “Реал” ҳисобида 85, “Атлетико”да 38 та ғалаба мавжуд.
3. Бензема “Реал”нинг 281-голини урган бўлса, Виетто “Атлетико”нинг 212-голига муаллифлик қилди.
4. “Қироллик клуби” Примьеро доирасида охирги 5 та ўйинда “матрасчилар”ни мағлуб эта олмаяпти.
5. Ушбу жамоаларнинг охирги 10 ўйинининг 2 тасидаги “Реал”нинг қўли баланд келди.
6. Криштиану Роналду 2010/11 йилги мавсумдан буён илк бора қаторасига 4 ўйинда гол кирита олмади.
7. “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема клубдаги 140-голини киритди. Француз бунинг учун 289 та ўйин ўтказишига тўғри келди.
8. Бензема ўз фаолиятида илк бора Испания чемпионати тўпурарлари пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. Айни пайтда унинг ҳисобида Ла Лигада урилган 6 гол мавжуд.
9. “Реал” посбони Кейлрос Навас ушбу мавсумда ўз дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтини ҳам баратараф этди.
10. “Қироллик клуби” ҳимоячиси Серхио Рамос клуб таркибидаги 450-учрашувини ўтказди. Рамос ана шу ўйинларда ўз ҳисобига 58 та гол ёздириб қўйган.
11. “Галактикос” ярим ҳимоячиси Каземиро клублардаги фаолиятидаги юбилей 200-учрашувини ўтказди.
12. “Атлетико”нинг ягона голига муаллифлик қилган Вието клуб таркибидаги илк голини урди.
13. “Матрасчилар” ҳужумчиси Фернандо Торрес Навас дарвозасини ишғол қилганида жамоа таркибидаги 100-голини урган бўларди. “Эль Нино” ҳисобида ҳозирча 279 ўйинда 99 гол мавжуд.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 11:18, 08.10.2015.
Ўқилди: 5317 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.