Кириш Регистрация

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши кутилаётган Жозе Моуриньо келажак мавсум учун режаларини ишлаб чиқмоқда. Журналист Игнасио Санчеснинг хабар беришича, португалиялик мутахассис ўз режасида туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлерни жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда.

«Ўзига хос мураббий» (The Special One) аллақачон футболчи билан шахсан боғланиб, унинг жамоадаги янги роли ҳақида гаплашган. 21 ёшли Арда Гюлер «Реал» сафига 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали иқтидорли футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Флорентино Перес президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда, Жозе Моуриньо расман «Реал» бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 11:14, 27.05.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик