Кириш Регистрация

«Челси» юлдузи «Барселона»га ўтишдан ҳамон умидвор

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку Лондонга ташриф буюриб, «Челси» ҳужумчиси Жоао Педронинг агенти билан учрашди. Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошланмагани ҳақида Декунинг ўзи ҳам маълум қилган бўлса-да, бразилиялик футболчи каталонияликлар сафига ўтишга қатъий қарор қилган. Бу ҳақда Sport нашри хабар бермоқда.

«Челси»нинг Чемпионлар лигасига чиқа олмагани футболчининг жамоани тарк этишига туртки бўлаётган асосий омиллардан биридир. Бироқ «Барселона» учун бу трансферни амалга ошириш осон кечмайди: «Челси» 24 ёшли форвардини қўйиб юборишни истамаяпти ва унинг трансфери учун 80-100 миллион евро атрофида маблағ талаб қилиши кутилмоқда.

Битимнинг тақдири кўп жиҳатдан Педронинг ўзига боғлиқ: агар футболчи трансферни амалга оширишда қатъият кўрсатса ва клуб раҳбариятига босим ўтказса, вазият ўзгариши мумкин.

Киритилди: 11:43, 27.05.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик