“Милан” собиқ бош мураббийи Альберто Заккерони Япония терма жамоасини бошқарган вақтида бирга ишлаган хавбек Кейсуке Хонданинг Милан шаҳри клубини танқид қилгани юзасидан ўз фикрларини айтиб ўтди.
“Кейсуке – ноўрин гаплар гапирадиган футболчилар сирасига кирмайди. Хонда – профессионал ва клубнинг манфаатларини ўз шахсиятидан юқори қўяди.
Аммо баъзи гапларни бундай очиқчасига гапириб бўлмайди. Бу каби ишлар клуб ичида муҳокама этилади.
Футболчилар бошқаларни газеталарга интервью бериб танқид қилмасликлари керак, бу жамоада таҳлил қилинадиган гап. Мен унинг қилган ишини маъқулламайман, аммо шунга қарамай у ўринли сўзлар ишлатган”, – дея Заккерони сўзларини келтиради Football Italia га асосланиб Sports.ru.