Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Таэквондо (WTF). Терма жамоамиз аъзолари Манчестер Гран-Присида иштирок этадилар

Баҳо:
+ | -
2015 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Манчестер шаҳри (Буюк Британия)да таэквондонинг WTF йўналиши бўйича жаҳон Гран-Присининг учинчи турнири ўтказилади.    Мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини Никита Рафалович (-74 кг), Максим Рафалович (-80 кг), Жасур Бойқўзиев (-87 кг) ва Дмитрий Шокин (+87 кг) ҳимоя қиладилар.    Гран-При турнирида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналади.    Жумладан, олтин медаль соҳиби 40 рейтинг очкосига, кумуш медаль совриндори 30 рейтинг очкосига, учинчи ўринни эгаллаган спортчилар 20 рейтинг очкосига эга бўладилар.    Ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган таэквондочиларимизга бўлажак нуфузли мусобақада ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.    Маълумот учун. Жаҳон Гран-Приси тўртта йирик мусобақадан иборат бўлиб, биринчи турнир Москва шаҳри (Россия)да, иккинчи турнир эса Самсун шаҳри (Туркия)да ўтказилди. Жаҳон Гран-Присининг якуний финал мусобақаси декабрь ойида Мексика давлатида ўтказилади. Шундан сўнг рейтинг очколар сарҳисоб қилиниб, Олимпиада вазнлари бўйича ўз вазн тоифасида кучли олтиликка кирган спортчилар “Рио-2016” ўйинларида қатнашиш хуқуқига эга бўладилар (ҳар бир давлатдан бир нафардан спортчига берилади).    Бундан ташқари 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари 2016 йилнинг февраль ойида ўтказиладиган халқаро мусобақада ўйналади. Ушбу мусобақада 1-2 ўрин соҳиблари XXXI ёзги Олимпиадада иштирок этадилар.  

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:53, 08.10.2015.
Ўқилди: 4448 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.