Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Баҳрайнни йирик ҳисобда таслим қилдик!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати-2018 саралаш доирасида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Баҳрайн меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар бир мартадан голли вазиятларни яратишди. Дастлаб Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Жепаров жарима майдончаси ичида бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди. Бикмаевнинг такрорий зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан бир дақиқа ўтиб Станислав Андреев ҳимояда қўпол хатога йўл қўйиши натижасида баҳрайнлик ҳужумчи яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Лобанов жамоадошининг хатосидан тўғирлаб, термани голдан қутқарди.

Иккинчи тайм бутунлай ҳамюртларимизнинг устунлиги остида кечди. 52-дақиқада тезкор комбинация натижасида Андреев чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Бикмаев тўпни Сергеевга қолдирди ва Игорь учрашувда ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтгач яна Бикмаев голли узатмани амалга оширди. Тўп Oдил Аҳмедовнинг оёғига яхши тегмаган бўлса-да, вазият гол билан якунланди.

67-дақиқада вакилларимиз бурчак тўпидан ноодатий тарзда фойдаланиб учинчи голни уришди. Сардор Рашидовнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қайтаришга ожизлик қилди.

Шундан сўнг мезбонлар тақдирга тан бериб бўлишди. Улар ўйин охирида умуман ўйнагиси келмай қолишди ва натижада тўртинчи маротаба жазоланишди. Жасур Ҳасановнинг ажойиб узатмасидан сўнг захирадан майдонга қўшилган Элдор Шомуродов дарвозани аниқ нишонга олиб учрашувга нуқта қўйди - 0:4!

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан гуруҳда 2-ўринда бормоқда. Пешқадам КХДР ҳисобида эса 10 очко мавжуд.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи, "Н" гуруҳи, 5-тур
БАҲРАЙН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:4 (0:0)
Голлар: Игорь Сергеев (52), Одил Аҳмедов (56), Сардор Рашидов (66), Элдор Шомуродов (90+5)
Огоҳлантиришлар: Сайид Аҳмад (61),  Абдулла Умар (71) — Егор Кримец (88)
Баҳрайн: 1.Сайид Муҳаммад, 4.Сайид Дия Шуббар, 8.Сайид Аҳмад, 9.Абдулваҳоб ал-Малуд, 13.Абдулла ал-Ҳазъа, 14.Абдулла Юсуф Ҳилол, 15.Абдулла Умар, 16.Сайид Муҳаммад Аднан, 17.Ҳусайн Баба Муҳаммад, 20.Сами ал-Ҳусаний, 23.Рашид ал-Ҳутий
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 2.Егор Кримец, 16.Станислав Андреев, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (Элдор Шомуродов 87), 8.Сервер Жепаров (Жасур Ҳасанов 85), 10.Сардор Рашидов, 15.Марат Бикмаев (Жавоҳир Соҳибов 73), 11.Игорь Сергеев
Бош ҳакам: Минори Тожи (Япония)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:01, 08.10.2015.
Ўқилди: 6373 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.