Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Янги «гол машинаси» ҳам чакки эмас-а?

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски янги мавсумда рекордлар шодасини узайтиришда давом этмоқда. Польшалик новча йигит 22 сентябрь куни «Вольфсбург» дарвозасини 9 дақиқа ичида 5 марта ишғол этиб, энг тезкор «пента-трик» муаллифига айланганди. Янги «гол машинаси» кейинги турда «Майнц» майдонидан «дубль» қайд этган ҳолда қайтди. Шу тариқа Роберт бундеслиганинг стартдаги 7та учрашувида 10та гол урган футболчи сифатида яна бир рекордни ўрнатди. Левандовскига ёпиштирилган «гол машинаси» мақоми ҳали кенг ёйилмасдан туриб, у навбатдаги реактив мерганликни амалга оширди: ЧЛ доирасида «Динамо» (Загреб) дарвозасини 3 марта нишонга олди. Хуллас, атиги 1 ҳафта ичида 10та гол! Якшанба куни эса, қадрдон клуби - «Боруссия»ни 2та гол билан «сийлади». Демак, охирги 4та учрашувда 12та гол! ЧЛдаги ўйингача шогирдининг самарали ўйинларидан «эриб» кетган Хосеп Гвардиола унга Октоберфестда сайр қилиб келиш ҳуқуқини берганди. «Мен унга ўз рафиқаси билан сайрга чиқиши мумкинлигини айтдим», - деди Гвардиола «Кофас-Арена»да журналистлар билан учрашув чоғи. ESPN мухбири эса вазиятдан унумли фойдаланиб, сермаҳсул ҳужумчи билан мулоқотга киришди.

 

- Албатта, оқшомни ўз уйимда ўтказдим. Тўғри, мураббий мени қўйиб юбориш орқали ажойиб илтифот кўрсатди, - дея Гвардиолани мақтади ҳужумчи. - Ваҳоланки, сешанба оқшоми бизни «Динамо» (Загреб)га қарши муҳим ўйин кутиб турарди (такрорлаймиз, мириқиб дам олган ҳужумчи ўша ўйинда «хет-трик»ка эришди). Тўпнинг тез-тез дарвоза тўридан жой олаётгани - кўнгилли воқеа. Аммо бу изланишдан тўхтаб қолишимга сабаб бўлолмайди.

Робертнинг фикрича, Гвардиола томонидан яратилган янги тахтик схема унинг янада сермаҳсул тўп суришига имкон беряпти. Маълумки, ҳозир майдонга туша олишмаётган Арьен Роббен ва Франк Рибери ҳужумчиларга ёрдам бериш баробарида ўзлари ҳам дарвозага кўп зарба йўллашарди. Энди улар жароҳат туфайли четда қолишяпти. Гвардиола эса бўш жойга Дуглас Коста ва Кингсли Команни қўйгач, вазият тамомила ўзгарди. «Коста ва Командек ярим ҳимоячиларнинг қанотлардан тўп узатишлари эвазига дарвозани ишғол этиш учун кўпроқ имкониятга эга бўла бошладим. Шунингдек, Томас Мюллер ҳам менга фаол ёрдам бермоқда. Олдинроқ 4 нафар ҳимоячи ва 2 нафар таянч ярим ҳимоячисини ортда қолдириш ёлғиз ўзимга оғирлик қилаётганди. Энди ёнимда Мюллер бор. У билан ҳамкорликда ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш анча осон», - деди Роберт.

Дортмунд «Боруссия»сидан Мюнхенга кўчиб ўтган ҳужумчи ва Мюллер жуфтлиги ўтган мавсум дастлабки 7та ўйинда 8та гол урганди. Бу йил эса 16та! Хўш, Левандовски мураббий ва жамоадошларининг ишончлари тобора ортиб бораётганини ҳис этяптими? «Менимча, сезяпман. Тажрибамдан шунга амин бўлдимки, иккинчи мавсум дебютдагидан анча осонроқ. Чунки жамоа билан тўла танишиб улгурдим, мендан нима талаб қилинишини яхши биламан. Қолаверса, ўтган йилги хатолардан тўғри хулоса чиқарганим янада яхшироқ тўп суришимга имкон беряпти. Тўпурарлик сабр-қаноатли бўлишни ва ўзига ишонишни талаб этади. Ҳужумчида ярим ҳимоячи каби тўпга 100 марта тегиниш имконияти йўқ. Масалан, «Майнц» билан ўйинда тўпни эгаллаб олиш учун майдон марказига қадар чекинишимга тўғри келди. Лекин шу билан бирга олдинги чизиқдаги ҳолатдан доимо хабардор туриш лозим. «Бавария»дек кучли жамоа ҳар қандай вазиятда 3-4та қулай шароит ярата олади. Улардан унумли фойдаланиш шарт. Имкониятлардан самара чиқариш - тўпурарнинг асосий фазилати. Бунга тажриба орқали эришилади. Аввалги мавсумда «Вольфсбург» дарвозасига 5та гол урганимдек сермаҳсул эмасдим. Лекин мунтазам равишда самарали ўйнаб, 17та гол ҳосил қилдим. Мураббийимизнинг аввалги жамоаларида ҳужумчилар билан қандай муносабатда бўлганидан хабардор эмасман. Мен учун бунинг қизиғи ҳам йўқ. Айтишим жоиз, «Бавария»да ҳужумчилар учун алоҳида машқлар ишлаб чиқилган. Уларни мамнуният билан бажарамиз. Гвардиола билан мақсадимиз бир - жамоа муваффақияти. Муносабатларимиз ҳам чакки эмас».

Левандовски «Бавария»нинг жорий мавсум ЧЛда юқорироқ кўтарилиб, Миланда ўтадиган финалда қатнашишидан умидвор: «Биз энди гуруҳ босқичидан ўтяпмиз. Бутун турнир давомида яхши ўйнаб, битта беллашувда сусткашликка йўл қўйсанг - тамом! Ҳаммаси чиппакка чиқади. Шундай экан, ҳушёрликни пасайтирмаслик лозим.

Суҳбат жараёнида бундеслиганинг 8-туридан ўрин олган «Бавария»-«Боруссия» Д. ўйини хусусида ҳам гап борди. Дортмунд клубининг собиқ голеадори жумладан, шундай фикр билдирди: «Мен «Бавария» сафида «Боруссия»га қарши бир неча марта майдонга тушишга улгурдим. Лекин ҳар бир ўйин арафасида ўзгача ҳиссиётлар оғушига тушаман. Чунончи, бу ўйин мен учун ниҳоятда муҳим. Ахир Дортмундда унутилмас 4 мавсум ўтказиб, бир қатор совринлар ютдим, кўплаб голлар урдим. Энг асосийси, клуб билан мен яхши ҳолатда хайрлашдики, бунга доимо ҳурмат билан ёндашаман. «Сигнал Идуна Парк»даги охирги ўйинимда «Боруссия» фанатлари мени шундай қизғин қўллаб-қувватлашдики, таърифлашга ожизман.  Ҳа, «Бавария»га ўтишимга қадар «Боруссия»да боримни бериб тўп сурдим. «Идуна Парк»да хизматларимни ҳалигача эслашлари ва қадрлашларидан ниҳоятда хурсандман. «Боруссия» айни пайт ажойиб ҳолатда. Собиқ жамоам чиройли футбол кўрсатиш баробарида кўп гол уряпти. Ишончим комил, олдинда бизни ажойиб баҳс кутяпти» (мазкур баҳсда «Бавария» 5:1 ҳисобида устун келди).

Шу кунгача Роберт Левандовски бундеслига доирасида 168 марта майдонга тушиб, 103та гол урди. Бу статистикаси ҳали сезиларли даражада ўсишига асло шубҳа йўқ. Ахир у энди шунчаки, ҳужумчи эмас, «гол машинаси»-ку!

Эътироф

- Левандовскининг қайси либосда ўйнаётганига эътибор қаратмайман. Шунчаки, унинг тимсолида буюк тўпурарни кўряпман. Матьс ХуммелЬс («Боруссия» Д. аъзоси).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:25, 08.10.2015.
Ўқилди: 6117 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.