Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Аёллар футболи. “Севинч” навбатдаги учрашувда “Олмалиқ W”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Севинч” жамоаси ўз майдонида XXI Ўзбекистон чемпионати 17-тур доирасидаги учрашувни Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ W” жамоасига қарши ўтказди.

Кутилганидек учрашув жамоамизнинг ҳужумлари билан бошланди, учрашувнинг илк дақиқаларидан рақиб жарима майдони ичида кетма-кет хавфли вазиятлар вужудга келтирилди, аммо дарвозаларга берилган зарбаларнинг кўпи ноаниқ чиққан бўлса, аниқ зарбаларни “Олмалиқ W” жамоасининг дарвозабони Моҳигул Хусейнова қайтаришга эришди.

Учрашув шундай давом этаётган пайтда меҳмонлар қарши ҳужум уюштиришди, 18-дақиқада жамоамиз жарима майдонига кириб борган Ораста Тожибоевани ўйинчимиз Камола Рисқиева тўхтатиб қолди, учрашув ҳаками меҳмонларга 11 метрлик жарима тўпини тепишни кўрсатди. Пенальтини Дарина Федосенко аниқ бажариб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Ушбу голдан сўнг майдонда кескин курашлар бошланиб кетди, ҳисобни тенглаштиришга уринган футболчиларимиз яна рақибларини жарима майдони ичига “қамаб” қўйишди. Афсуски қулай вазиятлар вужудга келтирлган бўлсада, ҳужумчиларимизда гол уриш учун аниқлик етишмади ва вазиятлар кўкка совурилаверди. Учрашувнинг 38-дақиқасига келиб, ниҳоят жамоамиз ҳисобни тенглаштиришга эришди, кетма-кет ташкил этилган ҳужумларнинг бирини Танзила Зарбиева гол билан якунлади – 1:1.

Учрашувда кутилмаганда жамоамиз катта қаршиликка дуч келди. Ўйин мобайнида шундай хулоса қилиш мумкин эдики, Илҳом Ханжариев ўз шогирдларини ўйинга яхши тайёрлабгина қолмай,  “Олмалиқ W” жамоаси футболчи қизларининг ўйин сифатида ҳам кескин ўзгариш ясабди. Жамоанинг биринчи даврадаги ўйинларига нисбатан бугунги ўйини ўртасида анча ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди.

Учрашувдаги ҳисоб тенглашгандан сўнг ҳам майдондаги кескинлик сусаймади. Жамоалар бир-бирларига қарши кўплаб ҳужумлар ташкил қилишган бўлишсада, биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда жамоамиз ўйини кескин ўзгариб кетди. Танаффусда керакли кўрсатмаларни олган ўйинчиларимиз мазмунли ўйин кўрсата бошлашди. Учрашувнинг 52-дақиқасида ярим ҳимоячимиз Танзила Зарбиева яна ўзини кўрсатди, рақиб дарвозаси олдида ҳимоячидан қайтган тўпни у елкаси билан дарвозага йўналтирди ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 2:1.

Орадан икки дақиқа ўтиб, ҳужумларга яна зўр берган жамоамиз учрашувдаги учинчи голини киритишга эришишди. 54-дақиқада жамоаизнинг навбатдаги голига Зебо Жўраева муаллифлик қилди – 3:1.

Ушбу ҳисобдан сўнг меҳмонлар ҳам ҳужумга зўр беришди, ўйинчиларимиз эса учрашувда бироз сусткашликка йўл қўйишди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида деярли майдон бурчагидан тўпни ўйинга киритган “Олмалиқ W”  жамоаси ўйинчиси ҳимоячиларимиз томонидан беэътибор қолдирилди. Натижада Ораста Тожибоева бу вазиятдан унумли фойдаланди, дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятда қолган ушбу фуболчи енгил ва алдамчи зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 3:2.

Кескин ва курашларга бой бўлган учрашувнинг кейинги дақиқаларида ҳам жамомизда гол уриш учун жуда қулай вазиятлар бўлди. Афсуски, бу вазиятлардан улар унумли фойдалана олишмади.

Шундай қилиб, ушбу учрашувда кутилмаганда катта қаршиликка учраган жамоамиз бари-бир ғалаба қозонди ва очколари сонини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалидаги карвонбошиликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз олдида яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. 11 октябрь якшанба куни Бекободнинг “Металлург W” жамоасига қарши учрашув бўлади.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 17-тур

 “Севинч” (Қарши) – “Олмалиқ W” (Олмалиқ) 3:2

08.10.2015.”Геолог” стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Ҳуснитдин Баҳодиров (Тошкент)

Ҳакамлар: Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Хуснора Жумаева (Қарши), Дилфуза Рўзиева (Қарши).

Назоратчи:  Вилоят Нажафалиев (Тошкент).

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Гол: Танзила Зарбиева, 38-1:1, 52-2:1, Зебо Жўраева, 54-3:1 –  Дарина Федосенко (пенальтидан), 19-0:1, Ораста Тожибоева, 66-3:2.

“Севинч”: 1. Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 3.Олия Ахмедова, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 9.Маҳлиё Сарикова, 18. Камола Рисқиева (11. Шахзода Жамолова 57), 19. Мария Моисеева (23.Нилуфар Қудратова 55), 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 16.Матлуба Абдирасулова, 12. Лайло Тилавова, 15. Фаёза Самандарова, 2.Ангелина Полюшкевич, 77.Кунноса Нетрояж.

 

“Олмалиқ W”: 16.Моҳигул Хусейнова, 3.Дарина Федосенко, 5.Динора Турғунова, 6.Арина Смирнова (17.Мухлиса Ғофурова 99), 7.Гулноза Аширова, 9.Комила Зарипова (с) , 11.Нодира Юлдашева, 14.Дилрабо Асадова, 19.Нозима Матмусаева, 20.Уғилой Илашева, 88.Ораста Тожибоева(77.Уғилой Холбоева 74).

Захира: 1.Қурбонгул Пардаева, 8.Малика Останова, 22.Озода Ҳожиева, 23.Дарья Снеткова, 24.Муниса Ғиёсова.

Огоҳлантириш: Кмола Рисқиева 18, Ораста Тожибоева 45, Олия Ахмедова 59.

Сурат муаллифи Сардор Нуров

Манба: pcsevinch.uz

Киритилди: 13:47, 09.10.2015.
Ўқилди: 3430 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.