Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Хафа бўлма, Ҳасанбой, ҳали рақибни жазолайсан! (видео)

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг енгил вазндаги (49 кг.) спортчиси Ҳасанбой Дўсматов кеча Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧнинг дастлабки жангида ютқазиб қўйди. Кўпчилик мухлис ва мутахассисларнинг фикрича, ҳакамлар ноҳақ равишда ғалабани озорбойжонлик Руфат Гусейновга беришган.

Ҳамюртимиз жангни фаол бошлади ва 1-раундданоқ ташаббусни ўз қўлига олди. Биринчи бўлимдан кейин ҳакамларнинг икки нафари устунликни Дўсматовга беришди — 10:9, 10:9, 9:10.

Иккинчи бўлимда вазият бироз тенглашди. Қўллари нисбатан узунроқ бўлган Гусейнов вакилимизга етарлича қаршилик кўрсатди. Иккинчи раунддан кейин ҳам икки нафар ҳакам устунликни ўзбек боксчисига тақдим этишди — 10:9, 9:10, 10:9. Икки раунддан кейин ҳисоб 20:18, 19:19, 19:19 кўринишига келди.

Учинчи раундда устунлик тўлиғича ўзбек боксчиси томонида бўлди. Ҳамюртимиз бир нечта аниқ зарбаларни берди. Руфат эса асосан ринг бўйлаб қочиб юриб, Ҳасанбой ҳужум қилганда клинч орқали зарбадан қутулиш пайида бўлди. Ўзи эса тайинли зарбани ижро эта олмади. Минг афсуски, жанг тугаганидан кейин дастлабки икки раунд бўйича дуранг қайд этаётган икки ҳакам ўз очколарини озарбойжонликка берди — 10:9, 9:10, 9:10. Якуний натижа — 30:27, 28:29, 28:29.

Кўриб турганингиздек, биринчи ҳакамм барча раундларда Дўсматов ғалаба қозонганини эътироф этган. Икки нафар ҳакам эса алламбало услубда тарозу палласини рақиб томонига бостириб юборишди. Ҳакамлар балларининг бу даражада кескин фарқ қилиши ҳам шубҳаларни оширмоқда. Ҳаттоки, нейтрал мамлакат мухлислари ҳам турли сайтлар орқали ғалабага ўзбекистонлик спортчи муносиб эканини ёзишаётганига кўзимиз тушди.

Жангдан кейин Ҳасанбой кўз ёшларини тутиб тура олмади. У мағлубиятдан эмас, ҳакамларнинг ноҳақлигига чидай олмаганидан йиғлади. Биз эса ватандошимизни қўллаб-қувватлаймиз. Насиб қилса, Ҳасанбой бошқа турнир орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади ва Рио-2016да Гусейновни муносиб жазолайди. Биз бунга ишонамиз!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:33, 09.10.2015.
Ўқилди: 5583 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.