Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

"Ёшлар” спорт мажмуи футбол майдони тайёр

Баҳо:
+ | -

Бугун сифатли майдон футболнинг ажралмас бир бўлаги саналади. Гарчи, кейинги пайтларда айрим ўлкаларда сунъий яшил майдонлар барпо этилиб, ҳатто халқаро учрашувлар ўтказилаётган бўлса-да, ҳеч бир нарса табиий чим ўрнини боса олмайди.

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийдаги кўркам ва замонавий “Ёшлар” спорт мажмуасида мухлисларбоп ва чиройли ўйинлар ташкил этиш йўлида хайрли ишга қўл урилган эди. Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан мазкур спорт мажмуаси футбол майдони чимини алмаштириш ва сифатини яхшилаш юмушлари июль ойида бошлаб юборилганди.

Режага кўра, маҳаллий хомийлар кўмагида уч ойда давомида кенг кўламли бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишни амалга ошириш кореялик мутахассислар зиммасига юклатилди. Пойтахтимизда “Локомотив” ҳамда ТТЙМИ стадионлари учун яшил майдон барпо этиб берган ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси мутахассислари футбол майдонини тўлиқ қайта реконструкция қилиб,  майсани футбол ўйнаш учун тайёр ҳолатга келтирдилар.

— Бугун Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда миллионлар ўйини — футболни янада ривожлантириш йўлида катта ишлар амалга ошириляпти, — дейди “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Актамов.  — Бундан кўзланган бош мақсад — соғлом авлодни тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш, юртимиз довруғини дунёга ёйишдир. Бу каби ғамхўрлик ва эътибор эса жойларда мутахассисларни янада кўпроқ изланиш, ишлашга ундаши табиий. Мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби бугун Навоийда ҳам футбол оммавийлигини оширишга алоҳида аҳамият бериляпти. Вилоят ҳокимлиги томонидан футболни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида талайгина ишлар олиб борилаётганлиги эътиборлидир. Вилоят футбол федерацияси келгусида олдимизга Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантиришни мақсад қилиб қўйган. Стадионда нафақат яшил майдон учрашувлар учун шай ҳолатга келтирилди. Балки унинг сифатини юқори ҳолатда сақлаш учун хориждан майдонга ишлов берувчи махсус анжом ва техникалар келтирилди. Германиядан махсус буюртма асосида халқаро талабларга жавоб берувчи дарвозалар олиб келинди ва улар учрашувлардан олдин майдонга ўрнатилади. Келгусида “Ёшлар” спорт мажмуаси стадионидаги таблони ҳам замонавий рақамли таблога алмаштиришни мўлжаллаяпмиз. 

— Келгусида шу ишлар билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. “Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ишини янада жонлантириш, иқтидорли ёшларни тарбиялашга алоҳида аҳамият берилади. Бу борада аниқ дастурлар ишлаб чиқилди. Ҳозирда Нодиржон Болтаев раҳбарлик қилаётган футбол мактабидан умидимиз жуда катта.

— Муҳими, яқин йилларда нафақат мамлакат миллий чемпионатида совринли ўринлар учун курашадиган, балки ОФК тасарруфидаги йирик халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган жамоани шакллантиришни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун Навоийда барча шарт-шароит мавжуд, деб биламан. 

— Гарчи, стадионимиз бугун ўйин ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилган бўлса-да, мутахассислар билан келишиб, унда уй учрашувларини янги мавсумдан уюштиришни режалаштирганмиз. Яшил майдонни юқори сифатини ушлаб қолиш ва уни кўз қорачиғимиздек асрашимиз лозим.

 

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 16:41, 09.10.2015.
Ўқилди: 5024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7593]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2569]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1590]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1585]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1436]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1393]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1316]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1279]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1102]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1080]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик