Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Андреевдан - Бикмаевгача ёхуд кеча ҳамюртларимиздан ким неча баҳога ўйнади?

Баҳо:
+ | -
Кеча ўзбек аҳли учун унитилмас кунлардан бири бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор расмий учрашувда Баҳрайн устидан ғалаба қозониб, “қора анъанага” чек қўйди. Ғалаба бўлгандаям, 4:0 ҳисобидаги йирик ва ишончли бўлди. 

Бунда терма жамоамиз устози Самвел Бабаяннинг ҳиссаси катта. Зеро, у учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтганидек ҳар қандай “қора анъана”га барҳам берса бўлади. Самвел Бабаян кеча ўз сўзи устидан чиқди.

Ҳисоб йирик бўлишига қарамай мазкур учрашув, айниқса, биринчи бўлим анча асабий тарзда ўтди. Станислав Андреевнинг оддий вазиятларда тўп йўқотиши, унинг ҳимояда ишончсиз ўйнаганлиги, Бикмаевнинг деярли бирга-бир вазиятдан гол ура олмаганлиги сиз-у бизларни анча ҳавотирга солиб қўйди. Бахтимизга, иккинчи бўлимда йигитларимиз ўзини ўнглаб олишди ва бирин кетин чиройли голларни кирита бошлашди. Хўш, Сизнингча қайси футболчи қандай баҳога ўйнади? 10 баллик системада биз кечаги ўйиндан сўнг қўйидаги фикрларга келдик.

Александр Лобанов – 6.5 балл

Терма жамоамиз посбони кеча ёмон ўйнамади, тўғрироғи, Баҳрайн бизларга етарлича ташвиш туғдирмади. Эсда қоларли битта вазият бўлди: биринчи бўлимда Андреевнинг хатосидан сўнг жарима майдончамизга кириб келган рақиб футболчиси дарвозамиз томон зарба йўллади. Лобанов вазиятни тўғри баҳолади ва зарбани қайтарди. Қолган вазиятларда у деярли кўринмади. Бироқ, посбонимиз ўйин давомида барибир “хурмача” қилиғини кўрсатмай қолмади. Вазиятлардан бирида тўп майдон ташқарисига чиқаётган бир вақтда у тўпга кеч югуриб чиқди ва бир амаллаб тўпни майдонда сақлаб қолди. Унинг бу ҳаракатини қўйидагича изоҳлаш мумкин эди: “Тўп майдонда, Лобанов эса майдон ташқарисига чиқиб кетди”. Саша ўз ўйини билан иккинчи рақамли дарвозабон эканини яна бир бор намойиш қилди. Асосий таркибда Элдор Суюновни ҳам синаб кўриш керак. Хуллас, Лобановнинг хатти-ҳаракатларини 6.5 баллга баҳоладик

 

Станислав Андреев – 4.5 балл

 

Кўпчилик Андреевнинг паст баҳосини кўриб ажабланмаса ҳам бўлади. Бунинг бир нечта сабаби бор ва улар қўйидагича

1. Ҳимоядаги бўш ўйин

2. Тезликнинг йўқлиги

3. Жисмоний тайёргарлик сустлиги

Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Бундан аввал унинг камчиликлари келтириб ўтилганди. Унинг ўрнида Шавкат Муллажонов ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар ўйнашга лойиқроқ.

Егор Кримец – 7.0 балл

Егор кеча ишончли ўйнади. Умуман олганда рақиб кўп вазиятлар ярата олмади ва бу ҳимоячиларимизга қўл келди, уларнинг ўзига бўлган ишончини янада оширди. Шунга қарамай, тайёргарлик ва ўйинга бўлган иштиёқни сусайтирмасдан янада мустаҳкам ўйин олиб бориш керак.

Анзур Исмоилов – 7.0 балл

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, рақибнинг суст ўйини ҳимоячиларимизнинг тер тўкишига сабаб бўлмади. Аммо, Анзур эҳтиёткорона ўйин олиб бориши, қўпол ўйин олиб бормаслиги керак.

 

Ислом Тўхтахўжаев – 6.5 балл

Ислом аввалгидек формасида эмас. Унинг тўп узатишлари мазмунсиз ва ноаниқ бўлди. Умид қиламизки, у тез орада аввалги ҳолатига қайтади.

Ҳимоя чиқиғи ҳақида қисқача: Андреевдан ташқари ҳимояда ҳамма нисбатан яхши ўйин олиб борди. Йигитлар бўшашмаслиги ва олдинда кучли рақиблар борлигини унутмаслиги лозим.

  Одил Аҳмедов – 8.5 балл

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов жамоавий ўйин ва ҳамжиҳатлик гаровидир. Унинг майдондаги ҳаракатлари ва жамоадошларига аниқ узатмалари таҳсинга сазовор. Аҳмедов жароҳатлардан йироқ бўлиши ва доим терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишига тилакдошмиз.

 

Сервер Жепаров – 7.0 балл

Сервер Жепаров кеча терма жамоа сафида 110 ўйинини ўтказди ва қайсидир маънода “юбилей” учрашувини омадли ўтказди. Тажрибали ярим ҳимоячимиз сай-ҳаракатлари эвазига иккинчи голни кўрдик. Унинг тажрибаси бизга қўл келмоқда.

Азиз Ҳайдаров – 6.0 балл

Кечаги ўйинда Азиз Ҳайдаровнинг майдонда бор-йўқлиги деярли билинмади. Аввалги учрашувлардан фарқли ўлароқ унинг ўйинида пасайиш сезилмоқда. Азиз ўрнига Санжар Турсунов яхшироқ ўйнаши мумкин эди.

Сардор Рашидов – 8.0 балл

 

Терма жамоамиз бўлажак юлдузи ўзига билдирилган ишончли тўла-тўкис оқлаб келмоқда. Унинг тезлиги, тўп учун курашишлари, кучли ва аниқ зарбалари ҳаммамизни хурсанд қилмоқда. Сардорнинг иккинчи Баҳрайнга голи эса жуда чиройли тарзда амалга оширилди. Терма жамоа сафида 27 учрашувда 10 та гол киритган Сардор Рашидовга янаям кўпроқ голлар киритишига тилакдошмиз. Унинг кечаги ўйини 8.0 баллга лойиқ бўлди.

Ярим ҳимоя чизиғи ҳақида қисқача: Легионерлардан ташкил топган ярим ҳимоямизга озгина ҳамжижатлик етишмаяпти. Улар бир-бирларини янада кўпроқ тушуниб ўйнашса, терма жамоамиз ўйини кучаяди.  

Марат Бикмаев – 5.0 балл

Марат Бикмаев термага чақирилгани ва айниқса, асосий таркибда майдонга тушгани кўпчиликни ажаблантирмай қолмади. Бу бежизга бўлмаган экан. Биринчи бўлимда у деярли бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Қолган вазиятларда эса унинг майдонда ҳаракати жуда бўш бўлди. Терма жамоада бундай ўйин билан тўп суриш ярамайди. Марат кўпроқ машқ қилиши ва терма жамоа сафида ўйнашга лойиқлигини ҳали исботлаши керак.

Игорь Сергеев – 7.5 балл

Номинал ҳужумчимиз Игорь Сергеевга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ундан фақатгина, кўпроқ тўп учун курашиш ва югуриш (Сардор Рашидов сингари) талаб этилади.

Ҳужум чизиғи ҳақида қисқача: Ҳал қилинадиган муаммолар бор. Ҳужумчилар бир-бирини тушуниб ўйнамади.      Заҳирадан майдонга тушганлар:

Жасур Ҳасанов – 7.5 балл

Терма жамоа асосий таркибида ўйнашга лойиқ футболчиларимиздан бири. У майдонга тушгач қанотдан ёриб киришлар, хавфли вазиятлар сони кўпайди. Унинг аниқ тўп узатиши гол билан якунланди.

Жавоҳир Соҳибов – 6.0 балл

Жавоҳир яқиндагини терма жамоада дебют ўтказганди. Учрашув тақдири ҳал бўлганлиги учун Бабаян уни қўрқмасдан майдонга туширди ва унга ўйин амалиётини тақдим қилди. Соҳибов ккўзга кўринадиган ҳаракатларни намойиш қилмади.

Элдор Шомуродов – 7.5 балл

Шомуродов ўйинга тез мослашиб кетди ва ўз номини таблога ёздиришга ҳам улгурди. Умидли футболчиларимиздан бири бўлган Элдордан янада мазмунли ўйин кутиб қоламиз.

Мураббийлар штаби – 8.0 балл


Терма жамоанинг Тошкентдаги йиғинида Игнатий Нестеров тайёргарлигига асосий эътибор қаратилганди. Аммо, Бабаян барибир ўз билганини қилди ва Лобановни асосий таркибда туширди. Бош мураббий ўжар эканини яна бир бор истботлади. Мураббийга ақл ўргатиш керак эмаслигини Бабаян барчага кўрсатди, бироқ, Андреев муаммосини ҳал қилиш керак. Самвел Бабаян ва мураббийлар штаби 8.0 баллга лойиқ бўлишди, назаримизда.  

P.S.

Мақолада RassiyaJCH никли юзернинг фикрлари ҳам инобатга олинди

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:21, 09.10.2015.
Ўқилди: 10444 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.