Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Осиё футболидаги энг муҳим 5 саҳифа. Бум Кун Чадан Эрматовгача!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё футболи тарихида муҳимн саналар талайгина. Биз қитъамиз тарихидан жой олган энг муҳим 5 та саҳифа ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

1. 1966-йили Англия майдонларида ўтказилган жаҳон чемпионати баҳсларида Шимолий Кореялик футболчилар анча шов-шув кўтаришди. Ушбу терма жамоа мундиалнинг гуруҳ босқичида Италияликларни мағлубиятга учратиб, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади. Ушбу ютуқ Осиёликларнинг жаҳон чемпионатларидаги дастлабкиси сифатида тарих саҳифаларидан жой олди.

2. 1964-йилда Сингапурлик ҳакам Грег Д’Силва Токиода ўтган Олимпиада ўйинларининг бирини бошқарди. У халқаро ўйинлардаги илк Осиёлик рефери эди.

3. 1980-йили Жанубий Корея афсонаси, қитъамизнинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси Бум Кун Ча еврокубокларда ғалаба қозонган биринчи футболчига айланди. 27 ёшли ҳужумчи Германиянинг «Айнтрахт» клуби сафида УЕФА кубогида ғолиб чиқди.

4. 2002-йилда Жанубой Корея ва Японияда жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу қитъамизда ўтказилган илк мундиал эди. Шунингдек Жанубий Кореяликлар турнирда 4-ўринни қўлга киритиб, Осиёликларнинг энг юқори кўрсаткичини қайд этишди.

5. 2014-йилда Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги 9-учрашувида ҳакамлик қилиб, бу борадаги жаҳон рекордини ўрнатди. Равшан 4 йил олдинги мундиалда 5 та ўйинни бошқариб, бир чемпионатда энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам сифатида ҳам рекорд ўрнатган эди.

Фурқат Юсупов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:53, 09.10.2015.
Ўқилди: 4138 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.