“Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Жозе Моуриньюни қўллаб-қувватлаб чиқди.
“Менимча, биринчи марта Жозенинг фаолиятида унинг жамоаси жадвалнинг қуйида жой олиши бўлса керак. Бу ақлга сиғмайди. Лекин етакчи мураббийлар қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун йўл топа олади.
У бу вазиятдан чиқиб кета олади. Бу бир неча ҳафта давомида юз бериши мумкин, лекин у ажойиб дарвозабон Тибо Куртуани йўқотганини ҳам унутмаслигимиз керак”, — деб айтиб ўтди Фергюсон.