Муборак шаҳрида Бахром Вафоев хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтди.
“Б.Вафоев” номли марказий майдонида шунингдек 3-ўрин учун учрашув ҳам ўтказилди.
Дастлаб майдонда “Касби-БЎФМ”(Касби) ва “Янгиер”(Янгиер) жамоалари учинчи ўрин курашишди. Қизиқарли баҳсда 3:4 ҳисоби қайд этилди ва янгиерликлар хотира турнирининг фахрли 3-ўрин соҳиби бўлишди.
Финалда эса “Машъал-2002” ва “Насаф-2002” жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйин шиддатли ва кескин курашларга бой бўлди. Финал учрашувига тўпланган томошабинлар ёш ва иқтидорли футболчилар иштирокидаги ажойиб футбол учрашувини мириқиб томоша қилишди. Финалда Сирожиддин Эшқобилов ва Денис Каюмов шогирдлари бўлган ёш “насаф”чилар 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишиб, мусобақа бош совринига эга бўлишди.
3-ўрин учун баҳс.
“Касби-БЎФМ” – “Янгиер” 3:4
Финал
“Машъал-2002” – “Насаф-2002” 1:2
Қуйида ана шу учрашувдан олинган фотосуратларни томоша қилинг.
Суратлар ва матн муаллифи Фахриддин ЧОРИЕВ
Манба: voha.uz