Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Кубок финалида Шомуродовлар бир-бирларига рақиб

Баҳо:
+ | -

Барчага маълумки, 17 октябр шанба куни Жиззахдаги “Суғдиёна” марказий стадионида “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари иштирокидаги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Финал иштирокчилари сафида Сурхондарё воҳасининг Шомуродовлар сулоласи вакиллари Илҳом Шомуродов (“Насаф”) ва Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)лар фаолият юритишмоқда.

Ушбу иккала ҳужумчи ўз жамоаларининг дастлабки таркибида доимо майдонга тушиб келишмоқда, финал учрашувида ҳам уларнинг майдонга тушишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Шундай экан, ушбу сулола вакилларининг  қайси бири финалда қаҳрамонга айланар экан? Бизга шуниси қизиқ! Агар Шомуродовларнинг кичигигa эътибор қаратсак, Элдорнинг маҳорати борган сайин ошиб бормоқда, у “Бунёдкор”нинг ютуқларига,  урган голлари билан ҳиссасини қўшиб келяпти.

Шомуродовларнинг каттаси эса, “Насаф”нинг муҳим учрашувларида доимо жонига аро киради. У муҳим учрашувларда гол киритиши билан алоҳида ажралиб турадиган ҳужумчи ва катта тажрибага эга футболчи ҳисобланади. Шундай экан, финалда яна катта Шомуродовнинг анъанаси давом этишини ҳоҳлардик.

Фақат кичик Шомуродов гапимиздан хафа бўлмаса бўлди. У бундан кейин ҳам қаҳрамон бўлишга улгуради деган, умиддамиз.

Дилшод Сафаров

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:17, 15.10.2015.
Ўқилди: 5207 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5449]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4482]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3401]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3108]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2972]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2957]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2947]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2761]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2299]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик