Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

«Барселона» бугун ФИФАга Арда Тураннинг заявкасига рухсат беришини сўраб мурожаат қилади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби жамоа яримҳимоячиси Арда Тураннинг заявкасини 2016 йилга қолдирмаслик бўйича ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Каталонлар жамоаси директорлар кенгаши бу борада ФИФА апелляция комиссиясига яна бир бор мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилишган.

Маълумот учун, ФИФА «Барселона» жамоасини 2016 йилнинг январигача ўз таркибига янги футболчиларни заявка қилиш ҳуқуқидан маҳрум этган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири узоқ муддат сафга чиққан тақдирда унинг ўрнига бошқа футболчини заявкага киритиш ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида Испания футбол лигаси раҳбариятига мурожаат қилган улар бу қарорга ижобий жавоб қайтаришганди. Бироқ ФИФА жамоага 2016 йилнинг 1 январига қадар қўйилган тақиқни бекор қилмаслигини маълум қилган.

«Барселона» ФИФАга шу масалада шу вақтгача 3 марта мурожаат қилиб, рад этилган. Агар ФИФАнинг аппелляцион комиссияси «Барселона» фойдасига қарор чиқармаган тақдирда улар CASга мурожаат қилишади. Арбитраж судининг қарори ижобий якун топса туркиялик футболчи ноябрь ойи охирига қадар каталонияликлар сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин бўлади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:24, 15.10.2015.
Ўқилди: 3310 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.