Сайтимиз кечадан бошлаб янги хостинг марказига кўчганини маълум қиламиз. Бундай қарорга келишимизга маълум сабаблар бор эди.
Сўнгги пайтларда сайт кучлироқ хостингга эҳтиёж сезаётган эди. Айниқса, муҳим воқеалар ва ўйинлар арафасида мухлисларнинг ташрифи кўпайиши оқибатида сайтда қотиб қолиш ҳоллари кузатилаётганди. Бундан деярли барча мухлисларимиз норози бўлишиаётгани бор гап. Шуларни инобатга олиб, яхшироқ параметрларга эга бўлган хостинг марказига кўчиб ўтдик.
Янги серверимиз яқин кунлар ичида синовдан ўтади. Умид қиламиз, энди сайтимизда техник муаммолар юзага келмайди. Шунингдек, мавжуд техник муаммолар бартараф этилиб, веб-сайтни ҳам техник, ҳам ижод томонламан такомиллаштириб боришга ҳаракат қиламиз.
Янги мақсадлар, янги марралар сари интилаётган жамоамиз билан бирга бўласиз деган умиддамиз.
Stadion.uz жамоаси.