Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Формага ҳам аҳамият берилса

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизнинг секин-асталик билан ривожланаётгани айни ҳақиқат.

Дейлик, сўнгги йилларда совринли ўринлар учун борадиган курашга ҳам анча музмун кирди. Бироқ камчиликлар ҳали етарли. Айтайлик, айрим клубларимизни либосларига қараб, таниб олиш қийин. Ваҳоланки, улар бир неча йиллардан буён олий лигада иштирок этяптилар. Аксар клубларимизга тегишли экипировкада рамз, ўйинчилик рақами ва Joma белгисини кўрасиз. Улар бир қарашда терма жамоаларимиз либосини эслатиб юборади. Агар ўйинни телеэкран қаршисида томоша қилсангиз, шарҳловчи жамоалар номини айтмагунча уларни ажратиб олиш муайян вақт талаб этади. Ахир лоақал ўзгача дизайн танлаб, либослар олдига клуб номини ёзиб қўйиш мумкин-ку. Яна Европага қараймиз. Тўғри, у ерда реклама берувчилар кўп. Аммо жамоалар дизайнга ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Қисқаси, формалардаги қандайдир ноодатийлик мухлисларни ўзига тортади. Мисол учун, «Барселона»нинг аввалги либосида ҳеч қандай реклама ёзуви йўқ эди, аммо у нимаси биландир диққатни тортарди. Шунинг учунми, мухлисларда хориж клублари либосларига қизиқиш зўр, уларни кийишга хоҳиш кучли. Биз ўз жамоаларимизни ҳам барча жиҳатларда олдинга юришларини истаймиз. Футболимиз истиқболи янада нурли бўлаверсин. Асосийси, олий лигада чемпионлик кураши сўнгги дақиқаларгача давом этсин. Шунинг баробарида ҳар бир клубимиз ўз имиджини яратсин.

Рустам Рустамов, rtyuiio@rambler.ru.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:51, 16.10.2015.
Ўқилди: 4215 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [3020]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик