Қадрли футбол муҳлислари, Фарғона водийси жамоалари орасида ўзаро учрашувларни муҳлислар ва мутахассилар -“Водий дербиси” деб номлашади. Бу жамоалар ўртасидаги профессионаллар даражасидаги учрашувлар тарихи ўтган асрнинг 60-йилларининг охири, 70-йиллар бошидан бошланган. Бу “водий дербиси”нинг илк учрашувлари айнан Фарғона ва Андижон жамоалари ўртасида ўтган. Фаҳрий футбол муҳлислари яхши билишади “Нефтяник” ва “Спартак” орсидаги учрашувлар хақиқий “жанг”га айланарди ва учрашувдан кейин тўқнашув муҳлислар орасида давом этарди. Бу “анъаналар” ҳозиргача давом этиб келади ва жамоаларнинг турнир жадвалида тутган ўрнидан қатъий назар барча учрашувлар муросасиз ўтади. Бунга мисол қилиб биринчи даврада Андижонда бўлиб ўтган учрашувдан кейин юз берган воқеаларни эслаш мумкин. Афсус, бу ходиса ҳар икки жамоага ҳам қимматга тушди. Лекин, шунга қарамай, барибир, андижонлик ва фарғоналик муҳлислар орасида қандайдир илиқлик, биродарлик мавжуд экан, “Нефтчи” – “Андижон” учрашуви юқори савияда, дўстлик муҳитида ўтишига умид қилиб қоламиз.
Ўзбекистон чемпионатининг 26-турига келиб “Нефтчи”га ҳам, “Андижон”га ҳам, ҳар бир очко жуда ҳам муҳим, ҳар икки жамоа ҳам битта очко йўқотишга хақи йўқ. “Нефтчи” ОЧЛсига бориш учун курашаётган бўлса, “Андижон” сўнгги йиллардатакрор-такрор бўлгандай, яна Олий лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Шунинг учун бу учрашувни, ўзининг муросасиз тўқнашувларга бой бўлиши билан, олинадиган бебаҳо очколари билан, ҳар томонлама на фақат “дерби”, балки финалга тақослаш мумкин.
Бу йил “Нефтчи” сўнгги йиллар муҳлислар орзиқиб кутган ўйинни номоиш этиб келмоқда. Бугунги учрашувда муҳлислар ”Андижон” устидан “Нефтчи”ни ғалаба қозониши ва биринчи даврадаги сафардаги йирик ҳисобни қайтарилиши кутишмоқда. Ишонамизки, жамоамиз 26-турда бўлиб ўтадиган “Нефтчи” - ”Андижон” учрашувида ўз “анъана”ларига содиқ бўлган ҳолда, бор маҳоратини ишга солиб, барча муҳлисларни кувонтириб, ғалаба қозонади.
Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин “НЕФТЧИ”!!!
Энди “Нефтчи” – ”Андижон” жамоаларининг ўзаро учрашувлари хақидаги маълуматларни кўриб чиқайлик.
Жамоалар Ў Ю Д М Т/Ф О
НЕФТЧИ 43 32 5 6 90 – 36 = +54 101
АНДИЖОН 43 6 5 32 36 – 90 = -54 23
Фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонларида “Андижон” билан 21 бор учрашиб, 20 бор ғолиб бўлган. Фарғонадаги ўйинларда атига 1 марта дуранг(2010 й.) бўлган ҳолос. Сўнгги уч мавсум андижонликлар Фарғонада гол уриша олмаган. Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабалар борасида кўрсаткичлар шундай кўринишда: “Нефтчи” -”Андижон” = 7:1. -”Андижон” - “Нефтчи”=2:0.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:
07.11.2014. “Нефтчи” – ”Андижон” = 1:0.
27.09.2012. “Нефтчи” – ”Андижон” = 2:0.
29.05.2011. “Нефтчи” – ”Андижон” = 3:0.
01.08.2010. “Нефтчи” – ”Андижон” = 1:1.
10.05.2009. “Нефтчи” – ”Андижон” = 2:0.
21 октябрь, 2015. 17:00. Фарғона шаҳри.
“Истиқлол” стадиони.
«НЕФТЧИ» (Фарғона) – «АНДИЖОН»(Тошкент).
Бош ҳакам: В. Серзетдинов (Тошкент)
Ассистентлар: А. Снетков (Тошкент вил.), А. Усмонов(Тошкент),
Заҳирадаги ҳакам: А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили:
Таҳминий таркиб.
"НЕФТЧИ": №30. Евгений Черемисин, №3. Шукурали Пўлатов, №5. Баҳтиёр Ёқубов, №8. Акмал Холматов, №15. Адриан Кашкавал, №21. Шерзод Ҳакимов, №20. Дилёрбек Эрматов, №22. Рўзимбой Аҳмедов, №32. Жаҳонгир Меҳмонов, №33. Сардор Раҳмонов, №44. Умид Қодиров.
Захира: №16. Абдумавлон Абдужалилов, №10. Мурод Бобожонов, №18. Жавоҳир Расулов, №26.Отабек Исроилов, №13.Зокиржон Нурматов, №38. Аббос Махсталиев,
Бугун, 20 октябрь куни Қирлулидаги “Нефтчи” стадионида Ёшлар чемпионати доирасида 26-тур учрашуви бўлиб ўтди. Фарғоналиклар 1:0 натижа билан, ғолиб бўлишди
«Нефтчи» (Фергана) – «Андижан» (Андижан) – 1:0. 315 зрителей.
Судьи: А. Наджафалиев (Ташкент) – 8,2, Ш. Агзамов – 8,0, Д. Курчиев – 8,1, К. Собиров - 8
Инспектор: А. Абдуллаев (Ташкент).
Гол: О. Исроилов (9, с пенальти).
Предупреждены: З. Нурматов (55), С. Абдуллаев (59), С. Кулматов (80) – А. Уктамов (9), Б. Касымов (35), М. Махмудов (59), А. Маматказин (69).